11 July 2017
21:09 - Ўзбекистонда нарх-навони барқарорлаштириш жамғармаси тузилди
Ўзбекистонда эълон қилинган “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”, деб номли ҳужжатга кўра, энди мамлакатда нарх-навони стабиллаштиришга қаратилган жамғарма тузилади.

Ўзбекистон Молия Вазирлигининг 100 миллион АҚШ долларига тенг бирламчи бадал ҳисобидан шакллантирилаётган жамғарма маблағлари биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз каби бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички бозордаги озиқ-овқат товарларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади. Жамғарма ҳисобидан импорт қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари 2018 йил 1 апрелигача божхона тўловларидан озод этилади.

Бу ҳужжатга тўғри баҳо учун, дейди мухбиримиз, бу соҳани яхши биладиган мутахассисларнинг жиддий таҳлили ҳам берилиши керак. Минг афсуски, биздаги қўғирчоқ ахборот воситалари замоновий хабарчиликни билмайдилар, бундай ҳужжатларни анлиз қилмайдилар, таҳлил бермайдилар. Нима ҳам қилардик, бу соҳани ҳам “Ҳаракат” ўз бўйнига олиши керакка ўхшайди. Шундай қилсак, Шавкат Мирзиё қўғирчоқ ахборот воситаларини бекитишга бошлармикан?