11 July 2017
00:44 - Хитойдан Ўзбекистонга юк поезди қатнай бошлади
Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши очилди. Синьхуа агентлиги хабарига кўра, янги йўналиш Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида йўлга қўйилган. Тошкентга 12 кунда етиб келадиган поездга 1,8 миллион долларлик кийим-кечак, истеъмол моллари каби юклар ортилган.

Айни пайтда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши ишлари ҳам бошланиб кетган. Бу йўл қурилишининг режасига кўра, Хитойдан Норинга, Нориндан Жалолободга темир йўл қурилади ва бу йўл Ўзбекистон темир йўлларига қўшилиб кетади. Узунлиги 433 километр бўлган йўлнинг лойиҳа қиймати 5 миллард доллар бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу йўлдан йилига 12 миллион тоннагача юк олиб ўтилиши мумкин.