11 July 2017
20:16 - Яхши хабар: Европа Инвестиция Банки Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабарига кўра, вазирликда Европа Инвестиция Банки (ЕИБ) вакиллари билан телеконференция ўтказилган. Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолияти тўғрисидаги битим лойиҳаси мутахассислар томонидан моддама-модда кўриб чиқилибди. Муҳокама якунларига кўра мазкур Битим лойиҳасини келишиш учун давлат ички жараёнларини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш ва уни имзолашга тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилган.

Шунингдек, яқин вақт ичида Битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказишга ҳам келишиб олинибди.

Бу - ҳеч шубҳасиз яхши хабар, аммо унутмайликки, Европа Иттифоқи тарафидан яратилган бу банк, жаҳон банклари каби бозор иқтисоди доирасида ишлайди. Ўзбекистонда ҳамма катта корхоналар давлатники, ҳақиқий бозор иқтисоди йўқ, демак, Европа Инвестиция Банкининг Ўзбекистондаги фаолияти қанчалик самарали бўриши маълум эмас.