11 July 2017
02:14 - Брюсселда имомларнинг “Мусулмонлар террорга қарши” номли юриши бўлди. Қандай террорга?

Эгаси Алишер Усмонов бўлган Gazeta.ru сайти Бельгияда француз тилида чиқадиган Le Soir (Оқшом) газетасига асосланиб хабар қилишича, кеча Бельгиянинг пойтахти Брюссель шаҳрида 63 нафар имом (“Оқшом” газетаси 63 имом деган, аммо Gazeta.ru сайти 60 дебди) “Мусулмонлар террорга қарши” номли юриш ўтказибди. Бу юриш Европа бўйлаб ўтказилаётган террорга қарши юришнинг бир парчаси экан. Бельгия Ички Ишлар Вазири ҳам имомларнинг юришига қўшилибди, улар биргаликда ўтган йили шаҳар аэропорти ва метросида уюштирилган терактларда ҳалок бўлган 32 кишинининг хотирасига ҳурмат кўрсатишибди.

Бу юришлар 14 июль куни 3,5 млн мусулмон ҳам яшайдиган Францияда битар экан.

Имомларнинг террорга қарши чиқишлари мақтовга сазовор воқеа. Аммо, улар “террор” деганда нимани тушунадилар? Табиий, европаликлар исломий терроризмга қарши юриш қилмоқдалар. Имомлар ҳам шундайми? У ҳолда “исломий терроризм” деганда нимани тушуниш керак? Имомлар ўзини Халифалик деб айтаётган, аммо Европа “террористик ташкилот” деб баҳолаётган ИШИДга ҳам қаршиларми?

Хўш, ИШИДнинг нимаси террористик? ИШИДчилар Ислом динининг талаблари бўйича Ироқ ва Сирияни ўзларича исломий давлатларга айлантирдилар ва Ислом динининг талабига кўра, уларни Халифаликка бирлаштирдилар, Ислом динининг талабига кўра, ҳаммани Шариат билан яшашга ўтказдилар, қарши бўлганларни ўлдирдилар. Қўлларига тушган кофирларни мусулмон динига ўтказиш учун ҳаракат қилдилар, қабул қилганларни қўйиб ҳам юбордилар, қабул қилмаганларни, саҳобалар қилгани каби, калласини кесдилар. Бунинг нимаси террор? Муҳаммад пайғамбар 10 йилча мажбуран Мадинада яшагандан кейин, 10 минг аскар билан келиб, ҳали кичгинагина шаҳарча бўлган Маккани қуршаб олиб, маккаликлардан Ислом динини қабул қилишни талаб қилган. “Йўқ” жавобини олгач, мадиналиклар икки маккаликни ўлдиришган, маккаликлар қирғин бўлишдан қўрқиб, Ислом динини қабул қилишган. Ислом динига кўра, буларнинг ҳаммаси террор эмас, Ислом динининг талаблари бўйича, минг афсуски, қон ҳам тўкиб қилинаётган оддий ҳаракатлардир.

Шундай экан, тахмин қилиш мумкинки, Европада исломга қарши кайфият кучайиб бораётгани, бу кетишда жаннатсимон Европадан кетишга мажбур бўлишларини тушуниб қолган имомлар, ўзларича европаликларни лақиллатишган ва қандайдир мавҳум террорга қарши юриш қилишган.

Аслида, имомларнинг усталигига “Офарин!” дейиш керак. Аммо, аҳмоқ ҳам тушунадики, яна озгина вақт ўтгач, ислом терроризмини илдизлари - “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида айтганидек – Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан Ислом динининг хато тушунчаларида, тўғрисини айтсак, Ислом динининг ўзида эканлигини Ғарб ҳам тушуниб етади ва Исломга қарши ҳаракат йўлига ўтади. Ана ўшанда ҳамма мусулмонлар ва имомларнинг “ҳолига вой” дейишга тўғри келади.

Воқеаларни бу даражага олиб бормасликнинг ягона йўли, Ислом динида фурнадаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Ана ўшанда, ислом терроризми ҳам, сунний-шиа қарама-қаршилиги ҳам ўзидан ўзи тугайди. Бундан ташқари, ҳозир жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми бўлган Ислом дунёси ривожланишга бошлайди, қашшоқликдан қутилади.

Расмда – Брюсселдаги юришда қатнашган гўёки ақлли, аслида, ақлсиз имомлар.