10 July 2017
20:20 - Сенсация: Ўзбекистон ўз фуқароларнинг хорижга чиқишига рухсат берувчи визани бекор қилмоқчи
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил бошчилигида ўтган йиғилишда чиқиш визасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинган. “Ўзбекистон фуқароларининг чиқиш визаларини олиш билан боғлиқ кўп сонли муаммолари борасида турли вариантлар, хатто уларни тўлиқ бекор қилиниш ҳақида мулоҳазалар билдирилди”, дея хабар қилинди Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида.

Вазирлик хабарига кўра, Абдулазиз Комил билан ўтган тўғридан-тўғри мулоқот пайти мурожаат қилганларнинг 9,5% чиқиш визаси билан боғлиқ муаммоларни кўтарган. Вазирнинг шаъма қлишича, ҳукумат ҳозир ана шу масалани ўйламоқда.

Маълумки, дейди мухбиримиз, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги дунёнинг бир нечта давлатидагина бўлган чиқиш виза системасини бекор қилиш лозимлиги, бундай виза киритишнинг ўзи халққа нисбатан жинят бўлганини узоқ йиллардан бери тинмай гапириб келмоқда. Агар Шавкат Мирзиё шундай ишни қилса, унинг мамлакатни демократиялаштириш, қамоқхоналикдан чиқариш йўлида кичкина бўлса ҳам шу пайтгача қилган энг жиддий қадами бўларди.