Кундалик хабарлар - 02 October 2017
- 18:37Бечора ислом терроризми оддийсидан орқада: Францияда исломчи террорист 2 аёлни ўлдирди, АҚШда оддий террорист 58 кишини
Кеча Франциянинг Марсель шаҳрида исломчи террорист “Оллоҳи Акбар!” деб бақириб, 17 ва 20 яшарли икки аёлни пичоқлаб ўлдирди, кейин автомобилида полициячилар устига юришга ҳаракат қилди, аммо унинг ўзини отиб ўлдирдилар. Бу ҳақда хабар тарқатган Reuters Агентлиги 2 йил аввал бошланган Франциядаги исломий терактларда 200 дан ортиқ одам ўлдирилгандан кейин жорий этилган фавқулодда ҳолат доирасида яратилган тезкор полиция патруллари у террористни отиб ўлдирганларини билдирди. Ғарб мамл...
11:29Ўлаётган давлатда ўлаётган хабарчилик: Шавкат Мирзиёнинг 30 сентябрдаги Мактабгача таълим вазирлиги тузиш ҳақидаги фармони ЎзАда бугун эълон қилинди
Қаранг, 21 асрда, Интернет асрида Ўзбекистондаги хабарчиликнинг аҳволига. Давлатимизниннг бош ахборот воситаси бўлган ЎзА кечаси ишламайди, якшанба куни эса, бутунлай ишламайди, дам олади. Бунақа аҳмоқчилик дунёнинг биронта мамлакатида йўқ. Президент Шакват Мирзиё 30 сентябрь куни Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлиги тузиш ҳақида фармон имзолаган экан, ЎзА буни бугун эълон қилди. Бу хабарчилик ўлаётганинг энг ёрқин мисолидир. Хўш, давлат ўлаётганининг мисоли кани дейсизми? Қаранг, Шавкат ...
20:38Ўзбекларга ёмон хабар: Кеча Швециянинг Гётеборг шаҳрида неонацистларнинг намойиши бўлди
Русларнинг Gazeta.ru сайти шведларнинг Aftonbladet нашрига асосланиб хабар беришича, 30 сентябрь куни Швециянинг Гётеборг шаҳрининг қоқ марказида ўзини “Шимолий Қаршилик Ҳаракати” деб атайдиган неонацистлар ташкилоти ўзининг маҳаллий ҳокимият тарафидан рухсат этилган намойишини ўтказди. Тахминан 1 минг неонацизм тарафдори қатнашган намойишда полиция билан намойишчилар ва намойишчилар билан уларга қарши чиққанлар ўртасида тўқнашувлар бўлгани, бир полиция ходими ва бир оддий фуқаро жар...
12:25Оддий одам учун маъноси йўқ хабар: Шавкат Мирзиё акцизости маҳсулотлар учун импорт божларини пасайтирди, фойдани ким олади?
Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган хабарга кўра, Президент Шавкат Мирзиё чет эллардан олиб келинаётган баъзи акцизости маҳсулотлар учун 1 октябрдан янги божхона божлари ва акциз солиқлари ставкаларини пасайтирувчи қарор имзолабди. Ставкаларни қайта кўриб чиқиш аҳолининг истеъмол талабларини қондириш ва ички бозорда нархлар ошишига йўл қўймасликка қаратилгани ҳам қарорда айтилибди. Оддий одамларнинг маълум бир қисми “божхона” ва “бож” нималигини билиши мум...
00:41Сенсация: Шавкат Мирзиё Тошкентда Москва ва Бутун Рус Патриархини қабул қилди, у билан ҳатто расмга тушди
Ўзбекистон Президенти кеча Москва ва Бутун Рус Патриархини қабул қилгани ҳақида ЎзА хабар тарқатди. Хабарга кўра, Шавкат Мирзиё Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги олий ва юқори даражадаги фаол мулоқот барча йўналишлардаги амалий ҳамкорликка жадал суръат бағишлагани, икки томонлама алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарганини айтиш билан бир қаторда, Ўзбекистонда ҳамма соҳаларда буюк ишлар қилинаётгани ҳақида ҳам гапирибди. Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Ўзбекистонда олиб борилаётг...
22:23Шавкат Мирзиё Жанубий Корея ва Японияга сафар қилади
Халқаро пресс-клубнинг бугунги мажлисида Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил, Сенатор Алишер Қурмон ҳамда АҚШ, Қозоғистон, Қирғиз, Афғонистон мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этишди. Мажлисда Абдулазиз Комил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг 2017 йилда Жанубий Корея ва Японияга ташрифи амалга оширилиши ҳақида айтди. Бундан аввалроқ Шавкат Мирзиё ноябрь ойида Жанубий Кореяга бориши маълум қилинганди. Япония сафари санаси эса маълум эмас эка...
21:13Тошкентда мустақил журналист Бобомурод Абдулла ҳибсга олинди
44 ёшли журналист ва спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдулла 27 сентябрь куни Юнусобод тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинди. Унинг уйида 29 сентябрь куни кечқурун тинтув ўтказилди. 3 кундан буён қаердалиги номаълум қолаётган Бобомурод Абдулланинг рафиқаси эрининг бедарак йўқолгани хусусида ариза билан Яккасарой тумани ИИБга мурожаат қилгандан сўнг бу воқеа ошкор бўлди. Ҳозирча Бобомуролд Абдулланинг нимада айбланаётгани маълум эмас. У қатор йилларда турли хорижий радио ва нашрларга мухбирлик қилган...
20:19Куннинг латифаси: Омбудсман қийноқларга қарши курашмоқчи эмиш, "Ҳаракат" унга нисабата қидирув эълон қилмаяпти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, яъни Омбудсман қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни шакллантиришга киришди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати. Мазкур механизм қуйидагиларни назарда тутармиш: - Жазони ўташ, қамоқда сақлаш муассасалари ва махсус қабулхоналарда қонунчилик билан кафолатланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланганлигини ўрганиш бўйича мониторинг ишларини ташкиллаштириш; - Ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъм...
00:31Икки бечора президент - Эрдўған ва Путин Анқарада учрашув ўтказишмоқда
Икки давлат президентининг учрашуви табиийдир ва уларни бечоралар дейиш ҳам унчалик тўғри эмас. Аммо, қуйидаги фактларга эътибор беринг. Ҳозир Россия ва Туркия Қрим масаласида, Сурия масаласида, Эрон масаласида, курдлар масаласида, Ислом дини масаласида бир-бирлари билан душманлар. Ҳозир уларни биттагина нарса бирлаштириб турибди – иккалаларининг Ғарбга душманлиги. Туркия НАТОнинг аъзоси бўлганини ҳисобга олсак, масхарабозлик ҳақида ҳам гапириш мумкин. Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун ку...
- 23:24Бечора Тошкент ҳокимлиги ҳайвонлар қадри ёзувчиникидан юқорироқ эканини исботлади
Минглаб чақириқ ва талабларга қарамай Тоштурмага жойлаштирилган ёзувчи Нурулло Отахон иши ёмон томонга силжиётган вақтда пойтахтда дайди итлар ва ҳайвонларни йўқ қилишга қаратилган Тошкент шаҳар ҳокими қарорининг ижроси тўхтатилди. Тошкентдаги қаровсиз жониворларни ёппасига овлаш жониворларни ҳимоя қилиш жамияти талабларидан сўнг тўхтатилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шуҳрат Аброр жониворларни ҳимоя қилувчилар б...