02 October 2017
18:37 - Бечора ислом терроризми оддийсидан орқада: Францияда исломчи террорист 2 аёлни ўлдирди, АҚШда оддий террорист 58 кишини

Кеча Франциянинг Марсель шаҳрида исломчи террорист “Оллоҳи Акбар!” деб бақириб, 17 ва 20 яшарли икки аёлни пичоқлаб ўлдирди, кейин автомобилида полициячилар устига юришга ҳаракат қилди, аммо унинг ўзини отиб ўлдирдилар. Бу ҳақда хабар тарқатган Reuters Агентлиги 2 йил аввал бошланган Франциядаги исломий терактларда 200 дан ортиқ одам ўлдирилгандан кейин жорий этилган фавқулодда ҳолат доирасида яратилган тезкор полиция патруллари у террористни отиб ўлдирганларини билдирди.

Ғарб мамлакатларининг ҳаммасида расман бўлмаса ҳам, феълан фавқулодда ҳолат амалда ишлаётгани учун бўлса керак, сўнги вақтда бечора исломчилар биронта катта теракт ҳам уюштиролмаяптилар.

Аммо, айнан кеча АҚШнинг қиморхоналари билан машҳур Лас-Вегас шаҳрининг марказидаги майдонда ўтказилаётган концерт тамошабинларини шу майдон четидаги меҳмонхона балконидан ўққа тутган 64 ёшли Стивен Пэддок 58 кишини ўлдирди, 500 дан кўп одамни ярадор қилди. Полиция етиб келгунча, у ўз- ўзини ўлдириб ҳам бўлган эди. Унинг 8 та рухсатли ов қуроллари бор экан. Унга ташқи кўринишида шарқий осиёлик бўлган аёл ёрдамчи бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Табиий, бу исломий эмас, оддий терактдир.

Ҳали текширишлар битгани йўқ, аммо, тахмин қилиш мумкинки, тезда маълум бўлади, Стивен Пэддок уйида хотини билан ёки ишида хўжайини билан урушиб қолган ва аламини бечора концерт тамошабинларидан олган.

Нима ҳам қилардик, қурол бутунлай тақиқланмагунча, Лас-Вегасдаги каби оддий терактларга , Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, Марселдаги каби исломий терактларга чидаб юраверишга мажбурмиз.