29 September 2017
00:31 - Икки бечора президент - Эрдўған ва Путин Анқарада учрашув ўтказишмоқда
Икки давлат президентининг учрашуви табиийдир ва уларни бечоралар дейиш ҳам унчалик тўғри эмас. Аммо, қуйидаги фактларга эътибор беринг.

Ҳозир Россия ва Туркия Қрим масаласида, Сурия масаласида, Эрон масаласида, курдлар масаласида, Ислом дини масаласида бир-бирлари билан душманлар. Ҳозир уларни биттагина нарса бирлаштириб турибди – иккалаларининг Ғарбга душманлиги. Туркия НАТОнинг аъзоси бўлганини ҳисобга олсак, масхарабозлик ҳақида ҳам гапириш мумкин.

Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун кутилмаганда Россия Президенти Владимир Путини Анқарага келди ва Туркия Президенти билан аввал бошга-бош учрашув ўтказди. Ҳозир улар делегациялар иштирокида учрашувни давом эттироқдалар.

Туркия оммавой ахборот воситалари бу ҳақда бир неча қаторлик хабарлар тарқатдилар. Путини нимага тўсатдан келгани, қандай масалалар муҳокама қилинаётгани ҳақида бир оғиз сўз ҳам йўқ.

Аммо, битта насрса аниқ – боши қотган икки бечора президент ҳозирги аҳволдан шараф билан чиқиш устида ўйламоқдалар. Тушунишлари керакки, шараф билан чиқолмайдилар.

Расмда – Эрдўғон Путинни ўз саройида кутиб олиш маросими.