02 October 2017
11:29 - Ўлаётган давлатда ўлаётган хабарчилик: Шавкат Мирзиёнинг 30 сентябрдаги Мактабгача таълим вазирлиги тузиш ҳақидаги фармони ЎзАда бугун эълон қилинди

Қаранг, 21 асрда, Интернет асрида Ўзбекистондаги хабарчиликнинг аҳволига. Давлатимизниннг бош ахборот воситаси бўлган ЎзА кечаси ишламайди, якшанба куни эса, бутунлай ишламайди, дам олади. Бунақа аҳмоқчилик дунёнинг биронта мамлакатида йўқ.

Президент Шакват Мирзиё 30 сентябрь куни Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлиги тузиш ҳақида фармон имзолаган экан, ЎзА буни бугун эълон қилди. Бу хабарчилик ўлаётганинг энг ёрқин мисолидир.

Хўш, давлат ўлаётганининг мисоли кани дейсизми? Қаранг, Шавкат Мирзиёнинг Мактабгача таълим вазирлиги тузиш ҳақидаги фармонида айтилишича, мустақиллик йилларида мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроққа камайибди, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш эса бор-йўғи 30 фоизга яқинроқни ташкил этибди. Яъни, бу рақамлар мамлакатимиздаги аҳволнинг ёмонлигини кўратувчи фактлар сифатида келтирилмоқда. Аммо, 26 йиллик мустақиллигимизнинг 13 йилида Шавкат Мирзиё Бош вазир эди. Агар Бош вазир шуларни кўрмаган ва билмаган бўлса, давлат ўлаётганини кўрсатувчи яна қандай мисоллар келтирилишини истайсиз?

Ёки, шу 13 йил ичида ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганини ҳам яна бир бор эслатайликми? Балки, Шавкат Мирзиё шуни ҳам билмасдир. Билса эди, аллақачон профессорларнинг ойлигини 10 бараварга оширган бўлармиди? Хўш, бизда ўртача ойлик Қозоғистон ва Россиядан 6-10 баравар камлигини ҳам Шавкат Мирзиё билмайдими?

Шундай саволларнинг ўртага чиқишининг ўзи - Ўзбекистонда давлатчилик ўлаётганининг исботидир. Ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши бўлмаган пода ҳолига туширилган экан, Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан Ислом Карим яратган тожиклар режими ҳали ҳам Ўзбекистондаги ҳукмронлигини давом эттирар экан, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотади ва ўлади.

Мухолифатнинг вазифаси, энг камида, бу ҳақда бонг уришдир. Яна нима қилиш керак дейсизми? Бу ҳақда сиз ўйланг, ҳурматли ўқувчиларимиз! Бу - сизнинг ҳам давлатингиз-ку!