Кундалик хабарлар - 27 September 2017
- 18:43Яна ўша эски савол: Ўзбекни нима жин урмоқда? Нега “Ҳаракат”нинг хабарларига қизиқиш кескин ортмоқда?
Бундан икки ойча аввалги хабарларимидан бирида “Ўзбекни нима жин урмоқда?” саволини ўртага қўйиб, “Ҳаракат” сайтининг Фейсбукдаги саҳифасини ёқтирувчилар сони ҳақида гапиргандик. Айтиш керакки, бундан бир неча йил аввал, аниқроғи, 2013 йилнинг биринчи ярмида Фейсбукдаги саҳифамизини арзимаган пул билан реклама қилиб, унга “Ёқтириш” (“Like”) белгиси қўйганларнинг сонини ҳар ойда тахминан 1 мингга орттириб бордик. Аммо ўша йилнинг ўрталарида ичимизда...
01:38Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида ҳам Қозоғистондан орқадамиз ва олдиндамиз, олдинда бўлишимиз керак
Қозоқларнинг Казинформ агентлигини бугун кечаси тарқатган хабарга кўра, Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида шу дақақаларгача қадар Қозоғистон термаси 25 олтин, 26 кумуш ва 33 бронза медали, ҳаммаси бўлиб 94 медаль олибди. Ўзбекистон эса, 23 олтин, 30 кумуш ва 67 бронза медали, ҳаммаси бўлиб 130 медаль олган. Умумий медаллар сони бўйича, Ўзбекистон олдинда, аммо олтин медалларга урғу борган қозоқлар ўзлари олдинда эканликалрини айтмоқдалар. Ҳа...
07:43Яхши хабар: Шавкат Мирзиё Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишни таклиф қилди.
Gazeta.uz Иерернект нашри Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидга асосалниб хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё АҚШга ташрифи жараёнида Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишни таклиф қилибди. У бундай яхши янгликни жума куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубда очиқлаган экан. Акмал Саидга кўра, Шавкат Мирзиё БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашувда 2018 йилда нишонланувчи Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон дек...
01:25Юсуф Жума: Ўзбекистондаги даҳшатли ғалаёнлар (1-мақола)
Иблис, одамга юкин! - деганинг чинми, ёда Тўқилган бир ялғонми, билгим келар зиёда. Номард, иркит даюсга нечун тоат - рост бўлса Мен соддани яратган Тангрим бунчалар содда. Ўзбекистонда кўп миллион ноэрлар, сотқинлар ғалаён бошладилар. Ғалаённи уюштирганлар - уюшмаган ёзувчилар - яловчилар уюшмаси, отарчилар, журналистлар - ялоқилар, погонли пагонсиз ялоқхўр тўралар. Нарозиликнинг боиси Ислом Каримов ҳайкаллари ва бюсти. "Ислом Подшо кўнглимдадир" шиори остида ғалаён этаётганлар “Не...
22:31Латифанамо янгилик: Тошкент ҳокими ит овловчилар хусусида баёнот берди
23 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмон шаҳар маъмуриятида ўтказилган брифинг чоғида пойтахтда ит овловчилар отряди ташкил қилинганини мамнуният билан эътироф этди. Отряднинг 11 нафар мутахассиси Тошкент шаҳрида дайди итларни ушлаш билан шуғулланади. Ҳокимнинг айтишича, дайди итлардан шу йилнинг дастлабки 9 ойида 1600 дан ортиқ одам жабр кўрган. Шаҳар ҳокими ўирнбосари Фарида Абдураҳимга кўра, бу қарор президент виртуал қабулхонасига аҳолидан келиб тушган мурожаатлар туфайли қабул...
21:42Шавкат Мирзиё Ислом цвилизациясини ривожлантирмоқчи. Тошкентда йирик ароқ заводи қурилади!
Яқин йилларда пойтахтимизда янги ликер-ароқ заводи қурилади. Заводда маҳсулотлар "люкс" тоифасидаги энг олий навли спиртдан ишлаб чиқарилади. Мамлакатдаги йирик спирт ва ароқ-вино компаниялари бирлаштирилиб, йирик ширкатга айлантирилади. Янги қувват Тошкент механик заводи базасида қурилади. Завод қурилишида энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа 2020 йилга келиб топширилиши белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 29,8 миллион литр ароқ маҳсулотл...
21:19Ўзбекистон аҳолиси 1 октябрдан нақд валюта сотиб олиш имконига эга бўлади
Рейтер агентлиги Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипга иқтибосан, аҳолининг шу йил октябридан нақд хорижий валюта сотиб олишга рухсат берилиши ҳақида хабар қилди. Шу пайтгача фақат конверсион пластик карточкаларга тушириб берилаётган хориж валютаси эндиликда эркин сотила бошлайди, бунга валюта заҳираси етарли. Халқаро пресс-клубда ўтган мажлисда журналистларнинг ҳукумат миллий валютани девальвация қилишда давом этиш-этмаслиги ҳақидаги саволига Бош вазир: "Буни бозор кўрсатади", деб жавоб берган....
- 20:41Ҳиндистон Ўзбекистондан уран сотиб олади
PTI агентлиги хабарига кўра, Ҳиндистон Республикаси ўзининг стратегик заҳираларини тўлдириш мақсадида Ўзбекистондан уран сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Уран бу мамлакатга атом электр станциялари фаолиятида узилиш бўлмаслиги учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистон Россия, Қозоғистон, Канада ва Австралиядан уран сотиб олмоқда. Ҳиндистон Ташқи Ишлар Вазирлигига кўра, икки давлат ўртасида уран мавзусидаги дастлабки музокаралар Шавкат Мирзиёнинг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан О...
19:32Ҳукумат пахта териш учун бериладиган пул миқдорини оширди, фермер хўжаликлари мустақил эмасми?
Ўтган куни президент Шавкат Мирзиёнинг шахсан кўрсатмасидан сўнг пахта теримига оммавий сафарбар қилинган бюджет ташкилотлари ходимлари, хусусан, шифокор, ўқитувчи ва талабалар ёппасига мажбурий меҳнатдан озод қилинганди. Бунга Шавкат Мирзиёни Жаҳон Банки президенти блан учрашувда мажбур қилишган. Шу боис бу йилги ҳосилни териб олишнинг самарали усули сифатида ҳукумат терим ҳақини килограмми учун 500 сўмга чиқарди. Бу кўрсаткич аввал 400 сўм эди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, пахта тер...
15:26Германияда паламент сайловларининг натижалари эълон қилинди, биринчи ўринда Канцлер Ангела Маркелнинг коалицияси
Бугун Германинг Марказий Сайлов Комиссияси кеча ўтказилган парламент сайловларининг натижаларини эълон қилди. 709 ўринли Бундестагда 7 партия ўз вакилларига эга бўлади. Айнан, шу 7 партия 5 фоизли тўсиқдан ўтган ва парламентга кирган. Энг кўп овозни ҳозирги Канцлер Ангела Маркел (расмда) раҳбарлигидаги икки партиянинг коалицияси олди. Булар - Христиан-Демократик Иттифоқи (26,8% овоз, 250 депутат) ва Христиан-Социал Иттифоқи (6,2%, 153 депутат). Бу икки партия биргаликда бор-йўғи 33 фоиз овозг...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Юсупов Илхомжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...