29 September 2017
21:13 - Тошкентда мустақил журналист Бобомурод Абдулла ҳибсга олинди
44 ёшли журналист ва спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдулла 27 сентябрь куни Юнусобод тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинди. Унинг уйида 29 сентябрь куни кечқурун тинтув ўтказилди. 3 кундан буён қаердалиги номаълум қолаётган Бобомурод Абдулланинг рафиқаси эрининг бедарак йўқолгани хусусида ариза билан Яккасарой тумани ИИБга мурожаат қилгандан сўнг бу воқеа ошкор бўлди.

Ҳозирча Бобомуролд Абдулланинг нимада айбланаётгани маълум эмас. У қатор йилларда турли хорижий радио ва нашрларга мухбирлик қилган. Сўнгги 3 йил давомида ишсиз эди.