25 November 2014
10:08 - Ўзбекнинг зиёлилари ИШИДга бориб қўшилаётган аҳмоқ фанатиклардан ҳам ақлсиз
Кеча Буюбритания ҳукуматининг расмий вакили ҳар ҳафта 5 киши, улар асосан ёшлар, бу мамлакатдан Сурия ёки Ироққа бориб ИШИДга қўшилаётганини айтди. Қозоғистон бош прокуратураси эса, ИШИД таркибида уришаётган қозоқ ёшларини кўрсатувчи ва бошқаларни ҳам ИШИДга қўшилишга чақирувчи видеофильмни Интеретдан олдириб ташлаш ҳақида қарор чиқарди. Жуда кўп малакатлардан, жумладан, Ўзбекистондан ҳам, юзлаб ислом фанатиклари ИШИДга бориб қўшилмоқдалар.

“Ҳаракат”нинг фикрича, ИШИДнинг келажаги йўқ, ҳамма ИШИДга қўшилганлар беҳудага ҳалок бўладилар. Аммо, бу фанатиклар ўзлари ишонган ғоя учун ўлимга кетишга ҳам тайёр эканлиги, бу ғоя учун курашаётганларнинг ташкилотига қўшилаётганларида мантиқ борлигини тан олиш керак.

Ўзбек зиёлиларининг кўпчилиги дунёвий давлат тарафдорлари, шу сабабли уларнинг ичидан ИШИДга бориб қўшиладиганлар йўқ ҳисоб. Аммо, улар ўз миллатлари - ўзбек миллатининг, ўз давлатлари - Ўзбекистон давлатининг бугуни ва эртанги кунини ўйлайдиларми? Миллат ва давлатнинг аҳволи билан қизиқадиларми?

Йўқ. Улар ўз миллатлари ва ўз давлатларининг эртанги кунини ўйламайдилар, миллат ва давлатимизнинг аҳволи билан қизиқмайдилар. Яъни, улар ўзларининг эртанги куни билан ҳам қизиқмайдилар. Уларнинг бугун ош еб олиш ва туалетга борволишдан бошқа дардлари йўқ. Тўғрисини айтсак, бизда зиёлиларнинг ўзи йўқ.

Ваҳолангки, Ўзбек миллати ўз миллатдошлари қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилганда қисиб ўтириб, миллат сифатини йўқотиб бўлди. Ўзбекистодек давлатнинг бюджети чет элларда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда ишлаётган миллионлаб ўзбек мардикорларининг пули эвазига оёқда турибди. Демак, Ўзбекистон давлат сифатини ҳам йўқотиб бўлди.

Бундан ташқари, айтиш керакки, ҳар қандай давлат иқтисодининг кучи Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) билан ўлчанади. Бизда ЯИМ Қозоғистондан 4 баравар кам, бизда аҳолининг сони сал кам 2 баравар кўп эканлигини ҳисобга олсак, киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 8 баравар орқадамиз. Ўртача ойлик ҳам бизда кечагина отдан тушган қозоқлардан 8 баравар кам. Ал Хоразмий, Ал Форобий, Улуғбек авлодлари бўлмиш ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.

Аммо, бу рақамларни Ўзбекистонда ҳеч ким билмайди, бу рақамлар халқдан яшириб келинади.

“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги халқдан яшириб келинаётган бу рақамларни очиқлади, миллат ва давлатиимзнинг аҳволига, тўғрироғи, касаллигига диагноз қўйди. Диагноз қўйиш касални даволаш йўлидаги энг муҳим қадамдир.

Хўш, бу нарсаларни “Ҳаракат” сайтидан ўрганган ўзбек зиёлилари “Бирлик”га қўшилмоқдамилар? Йўқ. Улар ўз келажаклари учун ўзлари курашишлари кераклигини ҳам тушунмайдиган аҳмоқлардир. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ўзбек зиёлиларининг расмдагига ўхшаш аҳволидан фойдаланиб, миллат ва давлатни йўқ қилиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттирмоқда. Уларни фақат “Бирлик” ва “Ҳаракат” тўхтатади. Ўшанда кўзи очилган ўзбек халқи бундай зиёлиларни дорга осишни ўрганмаса, ҳеч қачон одам бўлолмайди, миллат бўлолмайди.