26 November 2014
01:28 - Тошкент милицияси ўзбекларни “қозоқ қилмоқчи” бўлган ўзбек фирибгарни ҳибсга олди
Тошкент шаҳар ИИБ томонидан Қозоғистон Республикаси фуқароси Асатилла Фахриддинов товламачилик ва фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, Фахриддинов ун маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 12 нафар ўзбек тадбиркорининг пулларини алдов йўли билан ўзлаштиришга уринган. Ўзбекларни “қозоқ қилмоқчи” бўлган қозоғистонлик бу шахс, исмига кўра ўзбекга ўхшайди, уларга арзон нархда қозоқ уни олиб бериш ваъдаси билан уларнинг 500 миллион сўм маблағини ўзлаштирган.

Ҳозирги кунда дстлабки тергов ишлари бошланган.