25 November 2014
21:36 - Ахмоқлик вируси инсоннинг томоғида бўлар экан, қорамоллик вирусичи?
Megamedportal.ru деган интернет нашри инсон томоғидан олинган мазокнинг микробиологик таҳлили натижасида мутлақо тасодифан аҳмоқлик вируси топилгани ҳақида хабар қилди. Ажабланарлиси, мижоз ДНКси ва вирус ДНКси тамоман бир-бирига мос келади. АҚШдаги Жон Хопкинс универститети тиббиёт мактаби олимлари ушбу вируснинг инсонда қандай ҳолатлар учраши ва организмга қандай таъсирини ўрганишни мақсад қилишган.

Сайтнинг ёзишича, тиббий марказ тадқиқотлар учун 90 нафар кўнгиллини таклиф этган. Уларнинг 40 нафарида аҳмоқлик вируси қайд этилибди. Ушбу вирус қайд қилинганлар билан хотирани текшириш, тез фикрлаш, диққат-эътибор ва қабул қилиш сингари тестлар ўтказилган.

Бу тестни шу Университетда ишлайдиган ва Ислом Каримни худодек севадиган профессор Фредерик Старр билан ҳам ўтказиш керак. Унда бу вирус борлиги шубҳасиз,дейди мухбиримиз.

Қизиқ, агар бу тестлар, худо кўрсатмасин, овқат ейиш-у, ҳожатга қатнашдан ўзга нарсани ўйламайдиган ўзбеклар билан ўтказилса, нима бўларкин?! Наҳотки, одамларда аҳмоқлик вируси бўлгани каби, қорамоллик вируси ҳам бор?