Кундалик хабарлар - 07 July 2017

  • 20:47Даҳшат: Сурхондарёлик ота ўз ўғлни ўлдириб, қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди қотил отани 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. 60 ёшли ота ичкиликка муккасидан кетган ўғилнинг қўл-оёғига электр сим боғлаб, симнинг учини розеткага улайди. Шу тариқа уни ўлдирган ота жасадни кўрпага ўраб, бир амаллаб судраб бориб каналга ташлаб юборади. Қўни-қўшниларга эса унинг йўқолиб қолганини айтишади. Жиноят иши тафсилотлари очиқланмаган. Аммо кўриниб турибдики, ноқобил ўғилнинг хулқидан ота эсини йўқотган ва даҳшатли қотилликни содир этган.

  • 20:24Ё латифа, ё масхарабозлик, ё иккаласи: Ўзбекистон судьялари халққа мурожаат қилди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси судьяларининг мамлакат халқига мурожаати расмий сайтларда чоп қилинди. Унда: “... биз – Ўзбекистон Республикаси судьялари:  Биринчидан, кундалик фаолиятимизда халқ билан бевосита юзма-юз, очиқ мулоқот шаклларини кенгайтирамиз, фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаймиз ва ҳақиқатни қарор топтирамиз.  Иккинчидан, фаолиятимизни яна бир бор қайтадан танқидий таҳлил қилиб, фу...

  • 16:00Гамбургда G20 ташкилотининг саммити ё бошланди, ё бошланмоқчи

    Гамбург шаҳрида жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг кучли 19 давлати ва Европа Иттифоқини бирлаштирувчи G20 ташкилотининг саммити расман очилгани ҳозиргина тарқатилган хабарларда айтилмоқда. Хабарлар устидан кулиш ҳам мумкин, чунки, саммит расман очилгани айтилмоқда, қатнашчиларнинг биргаликда тушган расмлари шу дақиқаларда эълон қилинди, аммо саммит амалий иш бошлаб бошламаганини тушуниш қийин. Ҳозир Тошкента соат 16:00, Гамбургда 13:00. Ростдан ҳам масхарабозлик руҳидаги хабарларда ҳар бир G20 а...

  • 09:13Коллежлардан бўшаган бинолар Ёшлар Иттифоқига берилармиш. Бу жиноятдир, давлатнинг мулки бўлган биноларни бу ташкилотга ҳеч ким беролмайди!

    Республиканинг барча туман ва шаҳарларида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимига қайта ўтиши муносабати билан бўшайдиган коллеж бинолари Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказилади. Бу Президентнинг 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, коллежлар негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга...

06 July 2017
  • 21:49Самарқандда университет декани ва талаба порхўрлиги учун ушланибди. Бу МХХнинг ишими?

    Миллий Хавфсизлик Хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган операция давомида Самарқанд давлат университети Филология факультети декани ўринбосари Нормухаммад Убайдулла пора олаётган пайтда қўлга олинди. У факультетнинг 3 босқич талабаси Шавкат Устемир воситачилигида 3 нафар абитуриентдан кириш имтиҳонлари ижобий балл олиб бериш учун 2,5 минг AҚШ доллари талаб қилган. "Тезкор операция натижасида Убайдуллаев ва Устемиров йигирма икки ярим минг АҚШ долларини...

  • 20:31Ўзбекистон КХШТга қайтмаслиги, тинчлипарварлик билан иши йўқлиги ва Абдулазиз Комилнинг саводсиз масхарабозлиги ҳақида

    Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мамлакат ҳудуди ташқарисидаги тинчликпарвар ҳаракатларда иштирок этмайди, деб баёнот берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил. Унга кўра, бу масала Республика Парламенти томонидан қабул қилинган Ташқи сиёсат концепциясида ва Президент Шавкат Мирзиёнинг сайловдан кейинги илк маърузасида ҳам таъкидланган. Шунингдек, Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) қайта аъзо бўлмаслигини ҳам қайд этди. “Ўзбекистоннин...

  • 20:07Бу ҳали ҳолва: Европа Парламенти Туркияни ЕИга олиш музокараларини музлатишга чақирди

    Маълумки, ҳозирги Европа Иттифоқи 1951 йили “Кўмир ва пўлат бўйича Европа бирлашмаси” номли ташкилот тузишдан бошланган, 60-чи йилларда ҳозирги шаклдаги Иттифоққа айланабошлаган эди. Ҳозир ЕИнинг 28 аъзоси бор, 6 мамлакат (улардан бири - Туркия) аъзоликка номзод ҳисобланади. Туркия тахминан 50 йилдан бери бу Иттифоққа кириш учун ҳаракат қилмоқда, аммо уни аъзоликка қабул қилиш музокаралари натижасиз қолмоқда. Бунинг асосий сабаби – Туркия ЕИ давлатларига нисбатан камбағал эканлиги ва демократия ...

  • 12:18Қатарга қарши чиққан Араб давлатларининг ультиматуми рад этилганга ўхшайди

    Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир ой аввал 7 араб давлати (Саудия Арабистони, Бахрейн, Миср, Бирлашган Араб Республикалари, Яманнинг суннийлар қўлидаги қисмининг ҳокимияти, Ливия ва Малдив Жумҳурияти) Қатарни террористик ташкилотларни молиявий ва бошқа усуллар билан қўллаб-қувватлаб келаётганликда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узгандилар. Кейинчалик, яна бир неча араб давлати бу еттиликка қўшилди. Қатар террористик деб ҳисобланадиган Ал-Қоида, Мусулман-қардошлар, Толибон, ХАМАС, ИШИД ва Жа...

  • 11:17Яна бир масхарабозлик: Автомобиль ва Дарё Транспорти Агентлиги раҳбари ишдан олинибди, Шавкат Мирзиё қаерда?

    Ўзбекистон президентининг расмий веб сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, Ўзбекистон Автомобиль ва Дарё Транспорти Агентлиги Бош директори Воҳид Исмоил лавозимидан озод этилди. У бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг айрим комплексларининг фаолияти якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда Автомобиль ва Дарё Транспорти Агентлиги раҳбари эгаллаб турган лавозимига нолойиқ экани қайд этилиб, ушбу тизимни тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланганди. ...

  • 10:37МХХ хизматидаги ББCнинг ўзбекча хизмати гўёки Ўзбекистонга қайтадиган бўлибди. Ҳақиқий матбуот эркинлиги бўладими?

    Штаб-квартираси Лондонда жойлашган ББC радиосининг ўзбек бўлими мамлакатимизга қайтмоқда. Радио расмийлари “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканликларини эълон қилдилар. Радионинг Тошкентда очиш режалаштирилаётган мухбирлик бюросига ишга олинадиган журналистлар учун танлов эълон қилди. Сайтдаги эълонда шундай сўзлар бор: “Тошкент бюроси мухбири Ўзбекистондаги янгилик-воқеаларни нафақат ўзбекистонликлар, балки дунё бўйлаб ўқувчи ва томошабинларга ...