06 July 2017
21:49 - Самарқандда университет декани ва талаба порхўрлиги учун ушланибди. Бу МХХнинг ишими?
Миллий Хавфсизлик Хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган операция давомида Самарқанд давлат университети Филология факультети декани ўринбосари Нормухаммад Убайдулла пора олаётган пайтда қўлга олинди. У факультетнинг 3 босқич талабаси Шавкат Устемир воситачилигида 3 нафар абитуриентдан кириш имтиҳонлари ижобий балл олиб бериш учун 2,5 минг AҚШ доллари талаб қилган.

"Тезкор операция натижасида Убайдуллаев ва Устемиров йигирма икки ярим минг АҚШ долларини олаётган вақтда ўз иш кабинетида қўлга олинди. Ушбу олийгоҳ республика миқёсида энг етакчи ўқув даргоҳлардан бири ҳисобланади. Улар ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари билан ўқув даргоҳи шаънига доғ туширишди. Шу билан бирга, таълим соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишга тўсқинлиқ қилдилар", - дейди наҳанглар қолиб увулдириқ овлаётган МХХ вакиллари.

Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазирлик қилган Ўзбекистонда порахўрлик миллий хавфсизлик даражасига чиқдими-ку, МХХ бу иш билан шуғулланса? У ҳолда, аввал Шавкат Мирзиё билан шуғулланиш керак эмасми?