07 July 2017
09:13 - Коллежлардан бўшаган бинолар Ёшлар Иттифоқига берилармиш. Бу жиноятдир, давлатнинг мулки бўлган биноларни бу ташкилотга ҳеч ким беролмайди!

Республиканинг барча туман ва шаҳарларида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимига қайта ўтиши муносабати билан бўшайдиган коллеж бинолари Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказилади. Бу Президентнинг 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Фармонга кўра, коллежлар негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар Марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрлари, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини 6 ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказлари ташкил қилинади. Шу борадаги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Шунингдек, фармон билан қатор вазирлик ҳамда идораларга вилоятлар ва пойтахтда Ёшлар Марказлари биноларини қуриш ва фойдаланишга топшириш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича дастур лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилган.

Маълумки, коллеж бинолари давлатнинг, яъни халқнинг мулкидир. Уни қандайдир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига беришга Шавкат Мирзиёнинг ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Қандайдир аҳмоқ ёшлар қандайдир аҳмоқона ташкилот тузган бўлсалар, ўзлари пул топишлари ва керак бўлган нарсаларни ўз пулларига сотиб олишлари керак.

Хўш, бу ташкилот Ўзбекистон давлати ва ўзбек халқи учун нима қилмоқчи? Бу ташкилот ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 8 баравар орқадалигини, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам қозоқлардан шунча орқада эканлигимизни, орқада қолиш даражаси Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган йиллари фақат ортиб борганини биладими? Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишиничи? Буларни билса, нимага буни очиқча айтмайди, агар билмаса, нима қилмоқчи ўзи? Ҳаромий Ислом Карим каби халқни алдаб юриш билан яшамоқчими? Бу жиноятку, жиноят учун жавоб бериш керакку!!