Кундалик хабарлар - 16 July 2015

  • 18:22Юнонистон парламенти кризисдан чиқиш учун еврозона билан келишилган йўлларни тасдиқлади

    Маълумки, Юнонистон ҳукуматининг делегацияси Еврозона саммитида ўз мамлакатида чиқур молявий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ваъдаси бергач, Ғарбнинг моливий струтуралари Юнонистонга 85 млрд евро янги қарз беришга рози бўлгандилар. Ислоҳотларнинг асосий маъноси – юнонлар камарларини сиқишлари керак. Қизиғи шундаки, юнонларнинг аввалги ҳукумат Еврозона мамлакатлари билан билан айнан шундай келишмоқчи бўлганда, Юнонистоннинг сўзчи партиялари халққа катта ваъдалар бериб, навбатдан ташқари ўтказилга...

  • 17:37Малайзия учоғининг Донбасда уриб туширилишини текшириш учун халқаро трибунал тузилиши мумкин, Россия ташвишда

    БМТнинг Хавфизлик Кенгаши 21 июль куни Малайзия учоғининг Донбассда уриб туширилишини текшириш учун халқаро трибунал тузиш масаласини кўриб чиқишни бошлайди. Хавфсизли Кенгашининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси Малайзия тарафидан киритилди. Учоқ қулаганда ҳалок бўлганларнинг кўпчилини голландияликлар эди, Голландия бу лойиҳани қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Аммо, Россия ва Президент Путин ташвишда. Чунки, Ғарбнинг фикрича, бу учоқ Донбассдаги Россия тарафидан етиштирилган руспараст-сепаратислар...

  • 16:27Украина парламенти минтақаларни децентрализация қилиш қоунунини тасдиқлади

    Бугун Олий Рада маркахий ҳокимиятнинг бир қатор функциялари маҳаллий ҳокимиятларга бериш ёки бу функицияларни бажаришда маҳаллий ҳокимиятларнинг ролини оширишга қаратилган қонун қабул қилди. Унинг асосида Конституцион Суд Конституцияга ўзгартиришлар киритиши керак. Олий Раданинг мажлисида қатнашган Президент Петр Порошенко ва Бош вазир Арсений Яценюк ҳамма бу қонун лойиҳаи учун овоз беришга чақирдилар. Шундай бўлса ҳам, 450 кишилик Олий Радада децентрализация қонуни учун бор-йўғи 288 овоз берил...

  • 07:39Ислом Карим Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилдими ёки улар учрашдиларми?

    Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот воситаси ЎзА кеча ярим кечасига яқин Президент Ислом Карим Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилганини билдирди. Умумий гаплардан иборат хабардан Сергей Лавров тўсатдан Тошкентга ниа учун келганини сабабини билиб бўлмайди. Бунинг устига, хабарга Ислом Карим ва Сергей Лавровнинг алоҳида расмлари илова қилинган. Ислом Каримнинг расми ҳар доимгидек яхшилаб ретуш қилинганини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Аммо, бундан ҳам қизиғи, русларнинг “Нов...

15 July 2015
  • 22:25Ямандан 41 нафар юртдошимиз эвакуация қилинди

    Бугун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита Ил-76 русумидаги юк самолёти Яманга 46 тонна инсонпарварлик юкини етказиб, қайтишда Яманни тарк этишни истаган 118 нафар Россия, МДҲ ва бошқа давлатлар фуқароларини олиб келган. Яман пойтахтига озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт ва балиқ консервалари, болалар озуқалари ва шакар етказган самолёт бортида 41 нафар ўзбекистонлик, 39 нафар яманлик, 16 нафар россиялик, 8 нафар украиналик, 3 нафар молдовалик ва 1 нафар озарбойжонлик фуқаролар бўлган. ...

  • 21:53Яна уч идора жиноий фаолиятни легаллаштиришга қарши курашади

    Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатларига кўра, шу пайтга қадар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш билан шуғулланиш вазифаси прокурутара қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши курашиш департаменти шуғулланган. Ўзбекистон Ҳукуматининг тегишли қарори билан энди уч идора – Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ри...

  • 21:20Азимжон Асқаровнинг мукофотланиши қирғиз ҳукуматининг ғазабини қўзғади, ўзбеклар нима дейди?

    Қирғизистонда яшайдиган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус мукофоти берилиши Қирғизистон ҳукуматининг ғазабини келтирди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида, Асқаровга бу мукофотнинг берилиши миллатлараро низони қўзғайди, деди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, АҚШ ҳукуматининг мукофоти Қирғизистондаги миллатлараро тинчлик ва муросанинг мустаҳкамланишига қарши қаратилган, ғаразли мақсадда қилинган ҳаракатдир. Ўз-ўзида...

  • 17:22Бугун Туркияда янги ҳукумат қуриш жараёнининг учинчи куни

    Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон парламент сайловларидан кейин қурилиши керак бўлган янги ҳукумат таркибини тайёрлашни ҳозирги Бош вазир, Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси Аҳмад Довудўғлига (расмда) 9 июлда топширганда, у парламентга киролган қолган 3 партия раҳбарлари билан душанба-чоршанба кунлари кўришиш ниятида эканлигини айтганди. Айнан шундай бўлди. Душанба куни Аҳмад Довудўғли 5 кишилик командаси билан Туркия Буюк Миллат Мажлисида сони бўйича АТПдан кейин 2-чи ўринда турган Жумҳурият...

  • 16:44Алишер Усмонов ҳақида гап кўп, аммо Путин билан учрашув ҳақида ҳеч нарса айтилмайди

    Русларнинг ахборот воситалари Россия Футбол Иттифоқида бўлаётган воқеалар, жумладан, Россия терма жамоасининг бош тренери Фабио Капеллонинг ишдан олиниши ёки ҳайдалаши, унга тўланиши керак жуда катта миқдордаги пул (€15 млн) ҳақидаги хабарларда доимо ўзбек аслли Россиянинг энг катта бойларидан Алишер Усмоновнинг номини тилга олишмоқда. У шу йил февраль ойида РФИга 300 млн рубль қарз берган экан, энда ўша қарзини олишдан воз кечармиш, РФИнинг қандайдир мажлисида шахсан иштирок этган ҳам эмиш...

  • 07:22ИШИДга қўшилмоқчи бўлган ўзбекни ўрис полициячилари ушлаб қолишди

    Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати вакиллари Суриядаги жангарилар лагерига йўл олган 26 яшар ҳамюртимиз Мақсуд Зоҳидовни Сочида тутиб, Тошкентга депортация қилди. Ўрис махсус хизматларига кўра, Зоҳидов қалбаки ҳужжатлар билан Сочидан Истанбулга учиб кетмоқчи бўлган. У ердан эса Сурияга ИШИД жангарилари сафига қўшилиш учун ўтиб кетишни мўлжаллаган экан. “Мен қаерга кетаётганимдан бехабар эдим. Билмайман, у ерга гўёки ақлим озиб қолгандек кетмоқчи бўлдим. Мени Россия Федерал хавфсизлик хизмати х...