16 July 2015
07:39 - Ислом Карим Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилдими ёки улар учрашдиларми?
Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот воситаси ЎзА кеча ярим кечасига яқин Президент Ислом Карим Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилганини билдирди. Умумий гаплардан иборат хабардан Сергей Лавров тўсатдан Тошкентга ниа учун келганини сабабини билиб бўлмайди. Бунинг устига, хабарга Ислом Карим ва Сергей Лавровнинг алоҳида расмлари илова қилинган. Ислом Каримнинг расми ҳар доимгидек яхшилаб ретуш қилинганини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Аммо, бундан ҳам қизиғи, русларнинг “Новости” хабар агентлиги Ислом Карим ва Сергей Лавров Тошкентда учрашганларини Тошкент вақти билан соат 5:07 даёқ эълон қилиб бўлганди. Ўта қисқа хабарга фақат Сергей Лавровнинг расми илова қилинган.

Икки тарафларнинг хабарларидан Сергей Лавров тўсатдан Тошкентга келиб, Ислом Карим билан учрашганининг асл сабабини билиб бўлмайди. Аммо, “Ҳаракат” агентлиги бу хусусда ўз тахминларини 13 июлда эълон қилиб бўлганди. Уларни қайтаришдан фойда бор:

* * *

“Ақли расо одам тушуниши керакки, Уфада ШҲТ саммити бўлиши, у ерда Путин ва Ислом Карим учрашиши анча олдиндан маълум эди. Шундай экан, Сергей Лавров аввалроқ Тошкентга келиб Ислом Карим билан учрашиб кетиши мантиқлироқ бўларди. Ҳозир тўсатдан унинг Тошкентга келиши жуда шубҳали, аммо уни тушунишга ҳаракат қилиш мумкин.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Ислом Карим Уфада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида қуруқ валдираган бўлса ҳам, Владимир Путин билан учрашув пайтида “ядровий қуролга эга бўлган Покистон ва Ҳиндистоннинг ШҲТга қабул қилиниши дунёдаги кучларнинг мувозанатини ўзгартиради”, деб айтгани Россияни ташвишга солмоқда. Чунки, Ислом Карим мувозанат ўзи ҳам аъзоси бўлган ШҲТ фойдасига ўзгаришидан хурсандми ёки тескарисими, деган саволга жавоб йўқ.

Сергей Лавровнинг мақсади – Путиннинг номидан Ислом Каримга уқтириш: Покистон ва Ҳиндистон ШҲТга Путиннинг истаги билан олинмоқда, ҳа, ростдан ҳам дунёдаги кучларнинг мувозанати Россиянинг фойдасига, аммо Ғарбнинг зарарига ўзгаради, ШҲТдаги асосий тўртта давлат – Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон қаршисида Маркзий Осиё давлатлари қўғирчоқликдан ҳам паст савияга тушади, сан эса Исломвой, Путиннинг хоҳлаганини қилишга мажбурсан. Акс ҳолда кунингни кўрсатамиз.

Ислом Каримни ташвишга солаётган нарса – ШҲТда қўғрчоқликдан ҳам пастга тушишдир, аммо у Лавровнинг гапларни хўжайиннинг буйруғи сифатида қабул қилади, Путин билан учрашув пайтида кайф остида ортиқча нарса гапириб қўйганини тан олади.”