Кундалик хабарлар - 15 July 2015

  • 03:32Сергей Лавров Тошкентга кеча ярим кечасига яқин етиб келибди

    Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча ярим кечаси Тошкентга келди, аммо бу ҳақида на ЎзА на Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермади. Режимнинг бошқа қўғирчоқ ахборот воситалари манба кўрсатмасдан хабар бердилар. Уларга шундай кўрсатма берилгани шубҳасиз. Венада Эрон-“Олтилик” учрашувида қатнашган Сергей Лавров тўғри ўша ердан Тошкентга келибди. У эртага Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан кўришади. Бу кути...

  • 02:12Украинадан Ўзбекистонга авиапарвозлар тикланади

    Украина ҳукумати аъзоси Валерий Вощевский икки кун аввал Ташқи Ишлар Вазирлиги ва Украина Давлат Авиация хизматига Ўзбекистон билан авиа алоқани тезроқ қайта тиклаш ҳақида топшириқ берган. Украина оммавий ахборот воситаларга кўра, аввал икки мамлакатнинг ҳаво йўллари ширкатлари ҳафтасига бир мартадан иккинчи тарафга уз учоқларини парвоз қилдиришарди. Лекин Украина томони шартномани чўзишни истамаган ва Ўзбекистон ҳам бунга жавобан Украина ўз учоқларининг юртимизга учишини манъ этганди. Икки ...

  • 01:29Куала Лумпурда ўзбек фоҳишалари ҳибсга олинди

    Полиция рейди натижасида ўтган ҳафтада ўзбекистонлик тўққиз нафар фохиша қўлга олинган. Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур полициясига кўра, ўзбекистонлик фоҳишалар ўз хизматларини 80 доллардан 250 долларгача нархда таклиф қилишган. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида бу соҳасни заб этаётган ўзбекистонлик фоҳишалар мазкур мамлакатда бу тоифанинг катта қисмини ташкил қиларкан. Полицияга кўра, ўзбеклар Жалан Рамли мавзесидаги “Beach Club” тунгги клуби олдида пул эвазига секс хизматларини таклиф қ...

14 July 2015
  • 22:36Тулада заҳарланиб ўлган уч ўзбекнинг жасади топилди

    Россия Федерациясининг Тула вилоятидаги қишлоқлардан биридаги автобекат ёнидан заҳарланиб ўлган уч эркакнинг жасади топилган. Ҳамюртларимиз экани айтилаётган бу шахсларнинг мурдаси полиэтилен қоғозга ўралган ҳолда топилган. “Жасадлар полиэтилен плёнкасига ўралган ҳолатда экан. Ҳозир биз ким уларни ўраб, бекатга олиб келгани, бунинг сабабларини аниқлаяпмиз. Қотиллик тўғрисида гап кетаётгани йўқ. Ҳақиқатан, кўринишидан улар марказий осиёлик” дейишмоқда терговчилар. Бу ҳодиса ҳар доимгидек Рос...

  • 21:19Абдулла Ориф ўзбекнинг бугунги ҳолидан ўкинмоқда, аммо миллатни бу ҳолга туширишда ўзининг ҳам ҳиссаси борлигини, ўзбекга хоинлик қилганини эсламаяпти. Демак, эслатиш керак!

    Бугун “Озодлик” радиосига интервью берган Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориф ўзбек миллатининг бугунги ҳолидан ўкинишини, ўсишдан тўхтаган, маънавияти қашшоқлашган бугунги авлоддан хафалигини айтибди. Радионинг веб саҳифасидаги текстга кўра, Тошкентда яшаб, пенсионерлик гаштини сураётган 75 яшар ижодкор шогирдлари ва мухлислари томонидан унутилган бир ўтмишга айланаётганидан шикоят қилибди. - 15 йил шуларга раислик қилдим. Кўчада юрган болаларни олиб келиб, народний (халқ...

  • 14:12Эрон-“Олтилик” музокаралари ниҳоят битди, бугун шартнома имзоланади

    Музокаралар кеча битиши айтилганди, аммо бўлмади.Улар кечаси билан давом этиб, шу соатларда битгани хабарларда айтилмоқда. Лекин, бу ҳақда шу дақиқаларда кутилаётган матбуот конференциясида расман эълон қилинади. Хабар воситалари ўз манбаларига асосаланиб тарқатишга бошлаган хабарларга кўра, Эрон 15 йил уранни 3,67 фоиздан ортиққа бойитмайди ва шундай бойитилган ураннинг запаси 300 килограммдан ошмайди. ЕИ эса, ўз навбатида, Эрондан нефть ва газ сотиб олиш эмбаргосини бекор қилади. Аммо...

  • 07:27Нью-Йорк фондлар биржаси бир кунда ўзини тиклаб олди

    Сўнгги 1,5 ой ичида зиг-заглар билан пастга тушиб борган Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ўтган жума куниёқ кўтарилишга бошлагани, бу кўтарилишни Юнонистондаги кризис битишга бошлаётгани билангина изоҳлаш тўғри бўлмаслигини аввалдан таъкидлаб келаётган эдик. Кеча Нью-Йорк фондлар биржаси очилиши билан Dow Jones индекси 200 поғона юқорига сапчиди ва кун бўйи феълан ўзгаришсиз қолди. Биржа бекилганда Dow Jones 17977 га тенг эди. Эслатиб ўтамиз, унинг тарихий рек...

  • 01:33Тулада гиёҳванд ҳамюртимиз 15 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Йирик миқдордаги героин моддасини сотганликда айбдор деб топилган ҳамюртимиз Россиянинг Тула вилояти суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. “Интерфакс” ахборот агентлигига интервью берган вилоят прокурори катта ёрдамчиси Любовь Кузнецовага кўра, Тула вилоятига мардикорликка келган Ўзбекистон фуқароси Д. Исоқов героин сотиб олиб, уни ўзи яшайдиган жойда сақлаб, уларни кейинчалик сотиш учун пакетларга қадоқлаб чиққан. Гиёҳванд моддаларни мижозларга бериш учун махфий жойлар ташкил қ...

  • 01:03Хитой Ўзбекистондаги техник тараққиёт учун 57 миллон АҚШ доллари миқдорида грант берди, шу ҳам пулми?

    Хитой Ўзбекистонда тиббиёт, таълим ва информацион-компьютер технологиялари соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мақсадларига 57 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда Хитой Президенти Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан Уфадаги музокаралар чоғида маълум қилди. Ўзбек веб нашрларининг хабар қилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги олти йил давомида 3 бараварга ошгани қайд қилинган. Мамлакат иқтисодиёт, транспорт к...

13 July 2015
  • 22:19Ўзбекистон қора бозорида АҚШ долларининнг курси яна кўтарилмоқда

    Миллий валютамизнинг хорижий валюталарга нисбатан ҳақиқий курсини белгиловчи “қора бозор”да АҚШ долларининг курси яна қимирлаб қолди. Бугунги савдоларда бир АҚШ доллари 4450 сўмга кенг бўлди. Яъни, 100 АҚШ доллари сотган киши 445 000 сўм соҳиби бўлади. Саррофлар бу қийматнинг яна ошинини таъкидлашмоқда. АҚШ долларини харид қилмоқчи бўлган киши эса бу валютанинг 100 талик купюрасини 450 000 сўмга сотиб ололади.