Кундалик хабарлар - 20 July 2015

  • 21:13Ўзбекистонда қўшимча автомобиль йиғадиган завод қурилади

    Маҳаллий веб портлалларнинг хабарига кўра, “Ўзавтосаноат" ширкати ва "General Motors" корпорацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар моделларини кўпайтириш учун қўшимча завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" акциадорлик компанияси ахборот хизмати ходимига таяниб хабар қилинган. Ҳозирда Ўзбекистонда GM Uzbekistan ширкати тўққиз турда автомобил ишлаб чиқармоқда, тўғрироғи, йиғмоқда. 2014 йилги Ўзбекистон инвестицион дастурига мувофиқ, "Ўзавтосаноат" ширкати қийма...

  • 20:33Шоир Абдулла Ориф даволаниш учун Филадельфияга учиб кетди

    Бугун Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориф АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги касалхонада даволаниш учун АҚШга учиб кетди. Шоирнинг хонадонидан олинган маълумотларга кўра, 74 яшар шоирнинг юраги хаста, яқинда учинчи марта юрак хуружини ўтказган. Маълум бўлишича, Абдулла Орифнинг 7 нафар қизидан бири АҚШда истиқомат қилади ва отасининг сафарига у бош-қош бўлмоқда. Ўзбекистон давлат мадҳиясининг муаллифи бўлган, аммо Ислом Каримнинг ўзбекларга душманчилик руҳидаги режимининг маддоҳи ҳам бўлишдан ўзини...

  • 20:00Вашингтонда Куба эчлихонасининг расман очилиш маросими бўлди, Абдураҳим Пўлат у ерга чақирилмади

    54 йиллик танаффусдан кейин ҳозиргина Кубанинг Вашингтондаги элчихонаси расман қайтадан очилди. Бу маросимиа қатнашиш учун АҚШга келган Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес, табиий, шу ерда эди. Бугун эрталаб Давлат Департаменти биносининг кираверишдаги залида АҚШ билан дипломатик алоқаси бор давлатларнинг байроқлари қаторига Кубанинг ҳам байроғи осилди. Эслатиб ўтиш керакки, 1959 йили Фидель Кастро раҳбарлигидаги коммунистлар давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятга келгач, АҚШ 1961 йили Куб...

  • 01:32Муҳаммад пайғамбарга кўра, мусулмонлар 73 оқимга бўлинади. Абдураҳим Пўлат яратган имонилар оқимидагиларгина жаннатга тушади!

    Маълумки, ҳадисларга кўра, Муҳаммад пайғамбар яҳудийлар 71 оқимга бўлиниши ва фақат биттасининг вакиллари жанатга тушиши, қолганлар дўзахга кетишини, насронийлар 72 оқимга бўлиниб, улардан биттасигина жаннатга кетиб, қолганлар дўзахга тушишини айтар экан, ўзини тан олган мусулмонлар 73 оқимга бўлиниб, уларнинг ҳам биттасигина жаннатга тушиши, қолганлари дўзахга кетишини урғулаган эди. Ҳозир мусулмонлар ичида қанча оқим борлигини ҳисоблаб ҳам бўлмайди, дейди мухбиримиз. Аммо, бу оқимдагиларнин...

19 July 2015
  • 23:12ИШИД Ироқда Олимпия стадионини портлатди, унга кўра, номоз қилиш спортнинг энг яхши туридир

    Жаҳон ахборот воситалари хабар беришича, ИШИДнинг жангарилари ҳозир ўз қўлларида бўлган Ироқнинг Рамада шаҳридаги энг катта стадионни 3,5 тонна портлатувчи модда билан портлатиб, таг-туги билан йўқ қилдилар. Жангариларни тушуниш мумкин, чунки, уларнинг мақсади – жисмоний тарибия билан шуғулланишнинг ягона йўли бўлган, аммо сўнги даврда мусулмонлар тарафидан унутилаётган 5 маҳал номозни ҳаммага мажбурий қилдиришдир. Шундай қилинса, ҳеч қандай спорт машғулотлари, қолаверса, стадионларнинг мусул...

  • 22:08“Ўзбекнаво” ўзбекларнинг маънавиятини ўйлаётган эмиш, бунақа сохта муассасаларни йўқ қилиш вақти келмадими?

    Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигилда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг хизматкори бўлган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг матбуот хизмати бош мутахассиси Азизбек Турдиев бундан кейин қўшиқни жонли ижро эта олмайдиган хонандалар лицензия олмаслиги мумкинлиги ҳақида баёнот тарқатган эмиш. Бу ҳақда яна ўша режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Тушуниш қийин, бу “Ўзбекнаво” номли масахарабозлик муассасининг мақсади - ўзбекларнинг маънавиятини жонли қўшиқлар эшиттириш...

18 July 2015
  • 20:06Charlie Hebdo журнали Муҳаммад пайғамбарни карикатуралар қилишдан воз кечибди, аммо бунинг катта аҳамияти йўқ

    АҚШнинг энг обрўли Вашингтон Пост газетаси билдиришича, Муҳаммад пайғамбарга кариктуралар эълон қилиши билан машҳур бўлиб, шу йилнинг январь ойида исломчи террористларнинг ҳужумига учраган ва журналнинг 8 ходими билан бирга ҳаммаси бўлиб 12 киши ўлдирилишига қарамасдан пайғамбарни ҳажвия қилишни давом эттиришини билдирган французларнинг Charlie Hebdo журнали энди Муҳаммад пайғамбарнинг оид карикатураларни эълон қилмаслигини эълон қилибди. “Биз расм чизиш эркинлигини ҳимоя қилиш мақсадида М...

  • 19:01Сунний ўлимчи-террорист Рамазон ҳайитини Ироқда 100 дан кўпроқ шиани ўлдириш билан қутлади, сунний-шиа урушини тўхтатиш керак

    Кеча Ироқда Рамазон ҳайити байрам қилинар экан, Ироқнинг пойтахти Боғдоддан 20 км шимолий жунубда жойлашган Хон Бади Саад шаҳридаги шиаларнинг говжум бозорда ўлимчи-террорист бомбали автомобилини портлатиши натижасида 100 дан ортиқ одам ўлди, бир неча бино яксон бўлди. Reuters агентлигининг хабарида айтилишича, бу террористик акт учун маъсулиятни бўйнига олган ИШИД ўз баёнотида бу ҳужумнинг мақсади “рад этувчиларни”, яъни суннийликни рад этувчи шиаларни, нишонга олиш бўлганини билдирибди. Ўзи...

  • 01:30РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ!

    Бугун мусулмонларнинг энг катта байрамларидан бири. Ҳа, бу ҳақиқий мусулмонларнинг байрами, ўзини номигагина мусулмон деб ҳисоблайдиганларнинг эмас. Минг афсуски, ҳозир ўзини мусулмон деб ҳисобласа ҳам, мусулмончиликдан узоқ бўлганлар кўпайиб кетди. Дунёда ҳам, ўзбеклар ичида ҳам. Мусулмон, биринчи навбатда, имони бўлган инсондир. Ҳозир намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш ва закот бериш каби кўз билан кўрса бўладиган амалиётларнигина бажариб, имонини йўқотганлар кўпайиб кетмоқда. 2010 йили би...

17 July 2015
  • 22:00Электр энергиясидан қарздорлар орасида марҳумлар кўпаймоқда

    “Адолат кўзгуси” газетасининг ёзишича, мамлакатнинг чекка туманларида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш суткасига 2 соатгача тушди. Шунга қарамай аҳолидан электр энергиясидан сунъий қарздорлик мқидори ошиб бормоқда. Масалан, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Пахталисой қишлоғида бюджет ташкилотлари ходимларнинг маошидан ҳар ойда 100-150 киловатт электр энергияси учун мажбурий тўлов ушлаб қолинмоқда. Қизиғи шундаки, электр энергиясидан қарздорлик, суд ажримлари билан ундириладиган деби...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону