16 July 2015
18:22 - Юнонистон парламенти кризисдан чиқиш учун еврозона билан келишилган йўлларни тасдиқлади
Маълумки, Юнонистон ҳукуматининг делегацияси Еврозона саммитида ўз мамлакатида чиқур молявий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ваъдаси бергач, Ғарбнинг моливий струтуралари Юнонистонга 85 млрд евро янги қарз беришга рози бўлгандилар. Ислоҳотларнинг асосий маъноси – юнонлар камарларини сиқишлари керак.

Қизиғи шундаки, юнонларнинг аввалги ҳукумат Еврозона мамлакатлари билан билан айнан шундай келишмоқчи бўлганда, Юнонистоннинг сўзчи партиялари халққа катта ваъдалар бериб, навбатдан ташқари ўтказилган сайловларда ҳокимиятга келгандилар. Мана, улар кутган Россиядан ёрдам келмади, янги ҳукумат ҳеч нарса қилолмасдан, ўша эски таклифларни қабул қилишга мажбур бўлдир.

Хуллас, ҳокимиятдаги Радикал Сўлчилар Коалициясининг лидери Алексис Ципраса сайлов олди ваъдаларини унутиб, тескари йўналишда иш олиб бормоқда. Аслида, бошқа йўл ҳам йўқ эди.

Сўлчилар кўпчиликка эга бўлган Юнонистон парламенти бугун еврозона билан келишувларни тасдиқлади. Юнонлар камарларини сиқиб, ЕИ ва Евпрозонада яшашани давом эттирадилар.