16 July 2015
17:37 - Малайзия учоғининг Донбасда уриб туширилишини текшириш учун халқаро трибунал тузилиши мумкин, Россия ташвишда
БМТнинг Хавфизлик Кенгаши 21 июль куни Малайзия учоғининг Донбассда уриб туширилишини текшириш учун халқаро трибунал тузиш масаласини кўриб чиқишни бошлайди. Хавфсизли Кенгашининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси Малайзия тарафидан киритилди. Учоқ қулаганда ҳалок бўлганларнинг кўпчилини голландияликлар эди, Голландия бу лойиҳани қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Аммо, Россия ва Президент Путин ташвишда. Чунки, Ғарбнинг фикрича, бу учоқ Донбассдаги Россия тарафидан етиштирилган руспараст-сепаратислар тарафидан уриб туширилган, уриб тушириш қуроли Россияники. Агар бундай халқаро трубунал тузилса, ҳақиқат ўртага чиқишининг эҳтимоллиги кескин ортади. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатидаги вето бериш ҳуқуқидан фойдаланиб, халқаро трибунал тузилишига йўл бермайди. Шу билан учоқни уриб туширишда Россиянинг роли борлиги ҳақидаги шубҳаларни кучайтиради, холос.