15 July 2015
22:25 - Ямандан 41 нафар юртдошимиз эвакуация қилинди
Бугун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита Ил-76 русумидаги юк самолёти Яманга 46 тонна инсонпарварлик юкини етказиб, қайтишда Яманни тарк этишни истаган 118 нафар Россия, МДҲ ва бошқа давлатлар фуқароларини олиб келган. Яман пойтахтига озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт ва балиқ консервалари, болалар озуқалари ва шакар етказган самолёт бортида 41 нафар ўзбекистонлик, 39 нафар яманлик, 16 нафар россиялик, 8 нафар украиналик, 3 нафар молдовалик ва 1 нафар озарбойжонлик фуқаролар бўлган.

Ўзбекистон расмийлари эса Ямандаги фуқароларимиз тақдири, уларнинг аҳволи борасида лом-мим дегани йўқ. Ҳатто оммавий ахборот воситаларида ҳам гўё ер харитасида Яман деган жой, унда мардикорликка кетган ўзбеклар йўқ.