15 July 2015
21:53 - Яна уч идора жиноий фаолиятни легаллаштиришга қарши курашади
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатларига кўра, шу пайтга қадар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш билан шуғулланиш вазифаси прокурутара қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши курашиш департаменти шуғулланган. Ўзбекистон Ҳукуматининг тегишли қарори билан энди уч идора – Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳам шу вазифа билан шуғулланадиган бўлибди. Гўё, бу билан жиноий даромаждалрни легаллаштириш ҳаракатлари камаядигандек.

Маҳаллий матбуотга кўра, Молия вазирлиги суғуртачилар ва суғурта воситачилари, лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар (банк ва кредит ташкилотлардан ташқари), лоторея ва рискка асосланган ўйинларни ташкил қилувчилар ва аудитор тиашкилотларини; Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази қимматбаҳо қоғозлар иштирокчиларини (банклар ва суғуртачилардан ташқари); Давлат рақобат қўмитаси биржа аъзолари ва риэлторлик ташкилотлари фаолиятини назорат қилади ва текширади.

Аммо жорийдаги ҳукумат ва унинг сиёсати амалда экан, жиноий фаолиятдан келган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш ишига 100 та идора жалб этилса ҳам жиноятчилик камаймайди. Боиси жиноий фаолиятни аввало режимнинг ўзи амалга оширмоқда. Қолаверса, жиноятчиликка қарши турадиган механизмнинг ўзи мавжуд эмас.