15 July 2015
21:20 - Азимжон Асқаровнинг мукофотланиши қирғиз ҳукуматининг ғазабини қўзғади, ўзбеклар нима дейди?

Қирғизистонда яшайдиган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус мукофоти берилиши Қирғизистон ҳукуматининг ғазабини келтирди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида, Асқаровга бу мукофотнинг берилиши миллатлараро низони қўзғайди, деди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, АҚШ ҳукуматининг мукофоти Қирғизистондаги миллатлараро тинчлик ва муросанинг мустаҳкамланишига қарши қаратилган, ғаразли мақсадда қилинган ҳаракатдир.

Ўз-ўзидан тушунарлики, Қирғизистоннинг ўзбекларга нисбатан нафратга асосланган сиёсат олиб бораётган ҳукумати вақти келиб, ўз жиноятлри учун жавоб бериши кераклигини тушунади. Эҳтимол, АҚШ ҳукуматининг Асқаровни улуғлашга қаратилган ҳаракатини ана шу йўлдаги кичик бир қадам ўлароқ қабул қилмоқда.

Аммо, қирғиз фашистлари тушунишлари керакки, улар жавобни америкаликлар олдида эмас, қорамоллар ва чўчқалар подасига айланган, номигагина ўзбек бўлганлар олдида ҳам эмас, ўзбекнинг Бирлик-Ҳаракат-Эзгулик атрофида бирлашган ҳақиқий миллатпарварлари олида берадилар. Бу жавоб улар учун осон бўлмайди, чунки ўзбекнинг шоири Юсуф Жума айтганидек:

Кечир, қасос муқаррардир, хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 10-12 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда жаҳон бўйича сони 30 миллионадан ошган ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтирар экан, Азимжон Асқаров каби ҳақиқий ўзбеклар ўз миллатдошларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар, бунга жавобан фашистик қирғиз давлати уни умр бўйи қамоққа ташлади. Ўзбеклар эса ҳали ҳам қисиб ўтиришибди.