Кундалик хабарлар - 04 April 2017
16:42Фридом Хауз (Freedom House): Ўзбекистон демократия ва инсон эркинликлари бўйича энг ёмон аҳволда
Бош қароргоҳи Вашинтонда жойлашган ва турли спонсорлардан ташқари АҚШ ҳукумати тарафидан ҳам молиялаштириладиган Фридом Хауз (Freedom House – Озодлик Уйи) ташкилоти 2016 йилнинг натижалари бўйича Жанубий Европа, Россия, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида демократия, ошкоралик, инсон эркинлиги каби кўрсатгичлар даражасини кўрсатадиган “Ўтиш даври давлатлари 2017, Популизмнинг Ёлғон Ваъдалари” (Nations in Transit 2017, The False Promise of Populism) номли ҳисоботини эълон қи...
- 09:22Лекини бор яхши хабар: Шавкат Мирзиё устози ва отаси Ислом Каримнингг руҳини чирқиратиб хусусий клиникаларни солиқлардан озод қилди
“Ҳаракат” агентлигининг янгиликлар тасмасида Ислом Карим сўнгги йилларда хусусий клиникаларга қирон келтириб, уларнинг аксариятини ёптиргани ҳақида хабарлар чоп қилгандик. Буни қарангки, кеча унинг меросхўри Шавкат Мирзиё соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг улушини ошириш, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш ва энг асосийси, бу соҳада рақобатни ривожлантириш мақсадида, хусусий клиникаларни келгуси 5 йил давомида барча тур...
08:36Туркияда исломий масхарабозлик давом этмоқда: Фатхулла-гуленчиларни озод қилган судьялар ишдан четлатилди, динимиз ўлимга кетмаяптими?
Фатхулла-гуленчилар билан ражаб-эрдўғончилар ўртасида чиққан жанжал ва ўтган йили 15 июлдаги фатхулла-гуленчиларнинг давлат тўнтариши қилишга урунишдан кейин киритилган Фавқулодда Ҳолат доирасида давлат ишларидан, армиядан, суд ва прокуратура органларидан, университетлардан, мактаблардан, оммавий ахборот воситаларидан ўн минглаб, балки юз мингдан ортиқ хизматчилар ФЕТО (туркчаси FETÖ - фатхулла гуленчиларнинг террористик ташкилоти) аъзоси эканликда айбланиб ишдан ҳайдалгани, уларнинг бир қисми у...
22:05Шавкат Мирзиё эртага Кремлга қуллиқ қилгани боради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4- 5 апрел кунлари давлат ташрифи билан Россияга сафар қилади. Бу ҳақда хабар қилган Россия президенти матбуот хизматига кўра, икки президент 5 апрель куни учрашадилар. “5 апрель кунги музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинади, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш чоралари белгилаб олинади&rdq...
21:25Қизиқ: Шавкат Мирзиё ҳам Имомали Раҳмон билан чиқишолмади, шекилли, Тошкент-Душанбе авиарейси бекор қилинибди
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тожик аслли президентлари Ислом Карим ва Имомали Раҳмон чиқишолмагани туфайли узоқ йиллардан бери тўхтатиб қўйилган, янги Президент Шавкат Мирзиё тахтга ўтирганлан кейин тикланиши кутилаётган Тошкент-Душанбе авиарейси яна бекор қилинди. Расмий хабарларга кўра, эртага очилиши керак бўлган рейс керакли миқдорда йўловчилар тўпланмагани боис амалга оширилмайдиган бўлибди. Бу ҳақда хабар берган ўрисларнинг хабарчилик билан эмас, пропагандачилик билан шуғулланадиган РИА &...
20:28Шавкат Мирзиё Ислом Каримнинг сиёсатига қарши чиқмоқдими, ёки ҳаммани ўша сиёсатни давом эттиришга тортмоқчими?
Шавкат Мирзиёнинг бугунги фармонига кўра, давлат органлари вакиллари "Халқ билан мулоқот йили" давлат дастури доирасида мунтазам равишда телевидениедаги дастурларда иштирок этиши лозим. Ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари, ихтисослашган муассасалар ва жамоатчилик ташкилотларига йилнинг иккинчи ярмидан мансабдор шахслар иштирокида марказий ва маҳаллий телеканалларда ҳамкорликда кўрсатувлар тайёрлаш топшириғи берилган. Таъкидланишича, теледастурлар мавзулари очиқ мулоқотни йўлга қўйишдаги долзарб ...
19:33Дипломатик мулозаматми ёки эътироф: АҚШ президенти Доналд Трамп Шавкат Мирзиёни олқишлаган эмиш
АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистоннинг янги президент Шавкат Мирзиё томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларда катта ўзгаришлар сезилаётганини олқишлади, дейилади ўрисларнинг РИА “Новости” агантлиги тарқатган хабарда. "Ўзбекистон Президенти этиб сайланганингиздан сўнг Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва тараққиёт жараёни бизни ҳам мамнун этмоқда", - деган эмиш Доналд Трамп Шавкат Мирзиёни Наврўз байрами билан қутлаб. Дона...
18:58Хабарга ҳам арзимайдиган оддий воқеа: Санкт-Петербургда метро станциясида исломий теракт уюштирилди. Ким билади, балки, воқеа нооддийдир
Бугун маҳаллий вақт билан соат 15 атрофида Россиянинг шимолий пойтахтидаги «Технологический институт» метро станциясида бир ёки иккита портлаш бўлди. Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко 10 киши ҳалок бўлгани, 20 дан кўп ярадор борлигини билдирди. Шаҳар прокуратураси бу портлашни теракт деб баҳолади. Тергов Бошқармаси жиноий иш очди. Аслида, бу портлашни теракт деб баҳолаш учун етарли бўлган аниқ маълумотлар ҳали йўқ. У теракт бўлса, табиий, исломий теракт бўлади. Демак, ...
- 10:36Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди, энди порахўрлик янги чўққиларга чиқади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ихтиёр Абдулла Навоий вилоятига янги прокурор тайинлабди. Янги прокурор - Адлия катта маслаҳатчиси Хидир Карим экан. У бундан аввал Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида прокурорлик қилган. У таъмагирлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб Қашқдарё вилоятининг Нишон тумани прокурори лавозимидан четлатилгани ҳақида “Ҳаракат” 2010 йил 11 ноябрда хабар берган эди. Аммо у кейин Ўзбекистон Бош Прокуратурасида масъул лавозимлардан бирига кўтарилган э...
21:25Шавкат Мирзиё амалдорларни кам ухлашга чақирди, сўз эркинлиги борасида Ислом Карим сингари талмовсиради. Оллоҳим, мухолифатни ва “Ҳаракат”ни ўлимдан асра!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кечаги видеоселектор мажлисида раҳбар ходимлардан кўпроқ ишлашни талаб қилиб, уларни тунда 4 соатдан ортиқ ухламасликка чақирди. “Энди ишлаш керак. Ўзини раҳбарман деган инсон тунгги соат 2 да ухлаб, тонгги соат 6 да уйғонади. Ишлаб халқнинг дуосини олиш керак. Дуо сизнинг соғлиқларингизни мустаҳкамлайди. Ҳаммаси жойида бўлади. Халқнинг дуосини олиб қолиш керак”, деди президент. Шавкат Мирзиёнинг ўзи айнан шу режимга амал қилишини бош вазир ўринбосари Руст...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Худайберганов Искандар
Добавить сведенияЧитать дальше...
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведенияЧитать дальше...