03 April 2017
22:05 - Шавкат Мирзиё эртага Кремлга қуллиқ қилгани боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4- 5 апрел кунлари давлат ташрифи билан Россияга сафар қилади. Бу ҳақда хабар қилган Россия президенти матбуот хизматига кўра, икки президент 5 апрель куни учрашадилар.

“5 апрель кунги музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинади, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш чоралари белгилаб олинади”, дейилган ўрисларнинг расмий хабарда.

Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё Москвага 4 апрелда етиб боради, аммо, расмий учрашувлар фақат 5 апрелда бўлади. Икки президентнинг учрашуви қандай бўлиши ҳам аввалдан маълум. Путин Ўзбекистонннинг Россияга вассаллиги Ислом Каримдан кейин ҳам давом этиши кераклигини гапиради, Шавкат Мирзиё икки букилиб “Хўп” дейди.