01 April 2017
10:36 - Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди, энди порахўрлик янги чўққиларга чиқади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ихтиёр Абдулла Навоий вилоятига янги прокурор тайинлабди. Янги прокурор - Адлия катта маслаҳатчиси Хидир Карим экан. У бундан аввал Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида прокурорлик қилган. У таъмагирлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб Қашқдарё вилоятининг Нишон тумани прокурори лавозимидан четлатилгани ҳақида “Ҳаракат” 2010 йил 11 ноябрда хабар берган эди. Аммо у кейин Ўзбекистон Бош Прокуратурасида масъул лавозимлардан бирига кўтарилган экан.

Шуни ҳам айтиш керакки, Навоий вилоятида 10 ойдан бери Абдуҳаххар Тўхтабаев бош прокурорлик қилмоқда эди.

Прокурорларнинг асосий вазифаси жиноий ишлар бўйича бош айбловчи бўлишгина эмас, фуқаролар ва давлат одамлари қонунга риоя этишларини назорат қилишдир.

Аммо, инсоний эркинликлар бўйича дунё мамлакатлари рўйхатида охирги ўринда турган Ўзбекистонда прокурорлар порахўрликдан бошқа нарсани билмасликлари ўз-ўзидан маълум. Ўшалардан биттаси бўлган Хидир Карим Навоийда нима каромат кўрсатишини аввалда башорат қилиш мумкин – иккита вилоятда ва Бош Прокуратурада тажриба орттирган порахўр Навоийда порахўрликни энг юксак чўққиларга олиб чиқади.