03 April 2017
21:25 - Қизиқ: Шавкат Мирзиё ҳам Имомали Раҳмон билан чиқишолмади, шекилли, Тошкент-Душанбе авиарейси бекор қилинибди

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тожик аслли президентлари Ислом Карим ва Имомали Раҳмон чиқишолмагани туфайли узоқ йиллардан бери тўхтатиб қўйилган, янги Президент Шавкат Мирзиё тахтга ўтирганлан кейин тикланиши кутилаётган Тошкент-Душанбе авиарейси яна бекор қилинди.

Расмий хабарларга кўра, эртага очилиши керак бўлган рейс керакли миқдорда йўловчилар тўпланмагани боис амалга оширилмайдиган бўлибди. Бу ҳақда хабар берган ўрисларнинг хабарчилик билан эмас, пропагандачилик билан шуғулланадиган РИА “Новости” агентлигига кўра, Душанбе-Тошкент авиарейсини барбод қилганлар ишдан бўшатилганмиш.

Ўзбеклар ва тожиклар қўрқманг, дейди мухбиримиз, Шавкат Мирзиё ва Имомали Раҳмон ҳали ишдан бўшатилгани йўқ, аммо Тожикистондаги фуқаролар уруши туфайли тўхтатиб қўйилган Тошкент-Душанбе ўртасидаги авиарейс қачон амалга оширилиши яна ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Тожикистон ахборот воситалари бекор қилинган авиарейс “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”ники эканлигини, айнан “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” бугунга режалаштирлган рейсга етарликча билет сотилмагани туфайли, уни бекор қилганини билдирдилар.

Етарликча билет сотилмагани учун рейснинг бекор қилиниши баҳона бўлса керак. Икки қўшни давлатнинг алоқалари яхшилашиб бораётгани айтилаётган пайтда, учоқда битта йўловчи бўлса ҳам уни учириш керак эди.