03 April 2017
18:58 - Хабарга ҳам арзимайдиган оддий воқеа: Санкт-Петербургда метро станциясида исломий теракт уюштирилди. Ким билади, балки, воқеа нооддийдир

Бугун маҳаллий вақт билан соат 15 атрофида Россиянинг шимолий пойтахтидаги «Технологический институт» метро станциясида бир ёки иккита портлаш бўлди. Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко 10 киши ҳалок бўлгани, 20 дан кўп ярадор борлигини билдирди. Шаҳар прокуратураси бу портлашни теракт деб баҳолади. Тергов Бошқармаси жиноий иш очди.

Аслида, бу портлашни теракт деб баҳолаш учун етарли бўлган аниқ маълумотлар ҳали йўқ. У теракт бўлса, табиий, исломий теракт бўлади. Демак, бу – хабар қилиб ўтиришга ҳам арзимайдиган оддий воқеадир. Чунки, ислом терроризми ва Ислом тушунчалари синонимга айланиб бўлди, демак, Ислом динининг борлигига кўниккан одамлар жиҳодчилар тўғри келган жойда теракт уюштиришларига ҳар куни ҳар ерда бўлиши мумкин воқеага, ёмғирга ва қорга кўниккандек кўникишлари керак. Шундай қилишга мажбурлар.

Агар Санкт-Петербургдаги портлаш теракт бўлмаса, теракт бўлса ҳам, исломий бўлмаса, ана унда бу портлаш хабар қилишга арзийдиган воқеага айланади.