09 March 2018
21:24 - Ҳукумат ОВИР визаси истиқболига аниқлик киритди: Шавкат Мирзиё чиқиш визасини бекор қилмаган. “Ҳаракат”: Ўзбеклар, тушунинг, тожиклар режими сизни йўқ қилиш ниятида!

“Ҳаракат” сайти Ўзбекистон Адлия вазирлиги мулозимига таяниб, Президент Мирзиёевнинг 2017 йил 16 август кунги фармонига асосан 2019 йилдан эътиборан Ўзбекистондан чиқиш учун ОВИР визаларининг бекор қилиниши, хорижга чиқиш учун 10 йиллик махсус паспортлар жорий қилиниши ҳақида хабар қилганди. Афсуски, бу маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди.

ТВ орқали намойиш этилган кўрсатувда Ўзбекистон Ички Bшлар Dазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (собиқ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси) бошлиғи, полковник Бадриддин Шорисқи президент Шавкат Мирзиёнинг чўпчагини кескин рад қилди.

"2019 йил 1 январь куни хорижга чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликлар биометрик паспортларида муддати ўтмаган стикерлари бўлса (ҳам) хорижга чиқишлари мумкин", деди. Унга кўра, 2019 йил январидан бошланадиган янги хорижий паспорт бериш жараëни камида уч йил давом этади ва бу давр ичида амалдаги биометрик паспортга стикер ёпиштириш амалиëти сақланиб қолади.

Хуллас, Ўзбекистондаги тожиклар режими раҳбари Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги ёлғони маълум бўлди. Ўзбекистон КАТТА ЗИНДОН бўлиб қолаверади, ўзбеклар эса, зиндоннинг оддий маҳкумаларидир. “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг мақсадларидан бири – ўзбекларни тожиклар режимидан озод қилишдир.