06 March 2018
19:50 - Ақтўбеда яна икки ҳамюртимиз нобуд бўлди

Куни кеча Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи Самара-Чимкент йўлининг 778-километрида рўй берган автоҳалокат оқибатида яна икки ўзбекистонлик нобуд бўлган. Маълум бўлишича¸ Санкт-Петербургдан Тошкентга келаëтган Opel Astra енгил автомашинаси КАМАЗ билан тўқнашгани оқибатида 40 яшар ҳайдовчи Зоҳиджон Исоқ ва 43 яшар йўловчи Қодиржон Йўлдош ҳалок бўлган.

Россиядаги меҳнат муҳожиратидан қайтаëтган қурбонларнинг иккаласи ҳам Андижоннинг Асака туманидан бўлган¸ уларнинг жасади ҳозирча Ақтўбега етказилган. Жасаднинг Андижонга келтирилиши юзасидан Ўзбекистон расмийлари иш олиб бормоқда.