06 March 2018
20:17 - Бош прокуратура Бош прокурорнинг ўғлига қидирув эълон қилди
Ўзбекистон Жиноят Кодексининг товламачилик, мансаб ваколатини суиистъмол қилиш ва порахўрликда айбланаётган собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодирнинг 39 яшар ўғли Алишер Қодирга куни кеча халқаро қидирув эълон қилинди. У ҳам отаси каби товламачилик ва фирибгарликда гумонланмоқда.

Расмийларга кўра, терговчилар Москвада экани тахминланаётган Алишер Қодир билан WhatsApp тармоғи воситасида музокара олиб бормоқда. У отаси ўғирлаган ярим миллард долларнинг 20 миллионлик қисмини тегишли банк орқали давлатга қайтаргани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.