Кундалик хабарлар - 03 April 2018

  • 20:36Усмон Ҳақназар лақабли Бобомурод Абдулланинг ишидаги гувоҳ Кенжа Мусан: “Салой Мадамин қуролли тўнтаришга даъват қилди”

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида масхарабоз журналист Бобомурод Абдулла иши бўйича давом этаётган суд мажлисида гувоҳликка келтирилган Кенжа Мусан журналист Бобомурод Абдулла ва Ҳаётхон Насриддин 2014 йилнинг декабрь ойидаги скайп орқали мулоқотларнинг бирида хорижда истиқомат қилаётган Салой Мадаминнинг қуролли тўнтаришга чақирганидан қўрқиб кетгани ҳақида кўрсатма берди. Гувоҳга кўра, ўзини аллқандай Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери деб атаган соқолли кимса Ўзбекистонда яқин орада туз...

  • 01:15Сенсация: Латвияда ҳамма мактабларда ўқиш латиш тилида бўлади

    Шу йил 22 март куни Латвия парламенти Сейм таълим системаси ҳақидаги қонунга ўзгартирилар киритди. Кеча мамлакат Президенти Раймондс Вейонис уларни тасдиқлади. Энди бу мамлакатдаги кичик миллатлар тилида таълим берадиган мактаблар тўла давлат тилига, яъни латиш тилига ўтадилар. 100 кишилик Сейм аъзоларидан 58 нафари бу қонун учун, 18 нафари унга қарш овоз бербди. Тафсилотлироқ хабарларга кўра, бошланғич синфларда 50 фоиз,6-8 синфларда 80 фоиз, 11-12 синфларда эса 100 фоиз дарс латиш тилида бўла...

02 April 2018
  • 21:33Тошкентга Халқаро Миграция Ташкилоти вакиллари келди

    Бугун Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) бош директори Вильям Лейси Свинг бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигида қабул қилинди. Аҳоли сонига нисбатан энг кўп мигрантларга эга Ўзбекистон бу ташкилотга аъзо бўлмаса-да, мазкур ташкилот миграция масалаларидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Тошкентга келган. "Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги ХМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтайи назарда ў...

  • 19:19Эски ҳаммом, эски тосми: Хьюман Райтс Вотч Ўзбекистонда фаолият бошлади

    Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг Халқаро Ҳамкорлик Бошқармасида мамлакатда фаолият бошлаган АҚШнинг "Хьюман Райтс Вотч" инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Стив Свердлов ва халқаро ташкилот офисининг Қозоғистон Республикаси бўйича маслаҳатчиси Виктория Ким билан учрашув бўлиб ўтган. Бу ҳақда миршабхона маъмурлари хабар қилишди. Меҳмонларни Ўзбекистон ИИВ мулозими, генерал-майор Қутбидин Бурҳон қабул қилган. Генерал-майор Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларда кенг кўламли ислоҳ...

01 April 2018
  • 09:40Афғонистонда президент сайловлари кечиктирилиб, октябрь ойида ўтказилармиш. Ўзбекларга нима?

    АҚШнинг энг обрўли ахборот воситаларидан бўлган Reuters хабар беришича, Афғонистонда навбатдаги президент сайловлари кечиктирилиб, шу йил октябрь ойида ўтказилармиш. “Ҳаракат”нинг хабарларидан маълумки, Афғонистонда 2014 йилдаги президент сайловлари жуда мураккаб шароитда ўтган. 5 апрелда ўтказилган биринчи турда катта жанажаллар билан бюллетенлар саналгандан кейин, энг кўп овозни ( 44,9 фоиз) тожик аслли Абдулло Абдуллоҳ олгани, Ашраф Ғани тахминан 31.5 фоиз овоз билан 2-чи ўринда қолгани 13...

  • 06:20Шавкат Мирзиё Ўзбекистон катта зиндон эканлигини, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 5-10 баравар камлигини Жиззахда айтмабди, нимага?

    ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 30 март куни Жиззах вилоятига ташриф буюрибди. Хабар Шавкат Мирзиёнинг ўша кунги ташрифига алоқаси бўлмаган Жиззахдаги гўёки буюк ишларни санаб ўтиш билан бошланади. Зафаробод туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши юқори суръатларда давом этмоқда, хорижий инвестициялар иштироки...

31 March 2018
30 March 2018
  • 22:29Германия Ўзбекистонга 12,3 миллион евролик сармоя киритади, ўзбеклар учун бундай садақа ҳам муҳим

    Германия ва Ўзбекистон ҳукумати умумий қиймати 12,3 млн евро миқдоридаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд ва Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Вафо томонидан имзоланган лойиҳа соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилади. “Молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Булар хусусан, Ўзбекистон вилоятларида сил касал...

  • 20:43“Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат”га офарин: Сенат Шавкат Мирзиёнинг тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш ҳақидаги кўрсатмасини бажармади

    Бугун Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати аъзоси Гавҳар Алим тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларга оид Сенат қарорини янада такомиллаштиришга оид қўмита таклифини билдирди. Депутатга кўра, оилавий маросимлар билан боғлиқ ишлаб чиқилган Сенат қарори лойиҳасини такомиллаштиришда халқнинг ўзи ташаббускор бўлиши керак. Аксинча, қарорнинг кучи ҳам, самараси ҳам бўлмайди. Маълум бўлишича, Сенат муҳокамасига киритилган қарор лойиҳаси жам...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону