30 March 2018
22:29 - Германия Ўзбекистонга 12,3 миллион евролик сармоя киритади, ўзбеклар учун бундай садақа ҳам муҳим
Германия ва Ўзбекистон ҳукумати умумий қиймати 12,3 млн евро миқдоридаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд ва Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Вафо томонидан имзоланган лойиҳа соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилади.

“Молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Булар хусусан, Ўзбекистон вилоятларида сил касаллигига қарши курашиш бўйича лойиҳа доирасида кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилиш ва махсус лабораторияни жиҳозлаш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишда бажариладиган тадбирлар учун зарур бўлган грантларни ажратишдир”, - дейилади Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси хабарида.

Немисларга раҳмат, садақа деса бўладиган ёрдам берибдилар. 12,3 миллион евро Европада садақадек нарса. Аммо, ўйлашимиз керак, Ўзбекистонни бундай садақаларга ким зор қилди? Охирги 13 йил Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё Бош вазир эди, шекилли. У нима иш қилган ўзи?