30 March 2018
20:43 - “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат”га офарин: Сенат Шавкат Мирзиёнинг тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш ҳақидаги кўрсатмасини бажармади
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати аъзоси Гавҳар Алим тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларга оид Сенат қарорини янада такомиллаштиришга оид қўмита таклифини билдирди. Депутатга кўра, оилавий маросимлар билан боғлиқ ишлаб чиқилган Сенат қарори лойиҳасини такомиллаштиришда халқнинг ўзи ташаббускор бўлиши керак. Аксинча, қарорнинг кучи ҳам, самараси ҳам бўлмайди.

Маълум бўлишича, Сенат муҳокамасига киритилган қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач, аҳоли томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилган, айниқса, ижтимоий тармоқларда 1,6 миллион фойдаланувчи томонидан ўқилган. Кўплаб фикр-мулоҳазалар баён этилган. Бу борада тегишли қарор қабул қилиш вазифасини президент Шавкат Мирзиё талаб қилгани билан қарор ҳозирча қабул қилинмади.

Катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, дейди мухбиримиз, аҳмоқларнинг Сенати орқага чекинишига Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги саҳифасида айтилган қуйидаги фикрлар сабаб бўлган: “Ўзбекистон инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда экан, яъни Ўзбекистонимиз КАТТА ЗИНДОН экан, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги кечагниа отдан тушган қозоқлардан 8-10 баравар кам экан, Сенат тўй ва бошқа маросимларнинг шакли бўйича шуғулланиши - масхарабозлик, пасткашлик ва миллат олдида жиноятдир. Бу кетишда, яқинда Сенат ўзбеклар ҳожатхонада орқаларини қайси қўллари билан артишлари кераклигини муҳокама қилишга бошлаши муқаррардир.”

Нима ҳам дердик, Сенатдаги аҳмоқларда ақл пайдо бўлишга бошлаган бўлса, уларни олқишлаш керак. Аммо, бу йўналишдаги жараёнларни тезлаштириш учун ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва Олий Мажлисдан, биринчи қадам сифатида, Ўзбекистонда ягона ҳақиқий сиёсий партия бўлган “Бирлик”ни расмий сиёсий саҳнага чиқаришни талаб қилишлари керак.