03 April 2018
20:36 - Усмон Ҳақназар лақабли Бобомурод Абдулланинг ишидаги гувоҳ Кенжа Мусан: “Салой Мадамин қуролли тўнтаришга даъват қилди”

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида масхарабоз журналист Бобомурод Абдулла иши бўйича давом этаётган суд мажлисида гувоҳликка келтирилган Кенжа Мусан журналист Бобомурод Абдулла ва Ҳаётхон Насриддин 2014 йилнинг декабрь ойидаги скайп орқали мулоқотларнинг бирида хорижда истиқомат қилаётган Салой Мадаминнинг қуролли тўнтаришга чақирганидан қўрқиб кетгани ҳақида кўрсатма берди.

Гувоҳга кўра, ўзини аллқандай Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери деб атаган соқолли кимса Ўзбекистонда яқин орада тузум йиқилиб, демокартия бўлажагини айтган. Шотирларига қуролли кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг манзил ва телефон рақамларини тўплашга топшириқ берган. Мана гувоҳнинг сўзлари: “Бу одамни танияпсизми, Ўзбекистоннинг янги раҳбари шу бўлади” деди менга Бобомурод Абдулла."

Бобомурод Абдулланинг янги эртакларига кўра, МХХ терговчилари Ўзбекистон Президенти аппаратидаги гейлар ҳақида (!) кўрсатма беришни талаб қилибди. МХХ раиси номзодлигига Салой Мадамин кимни хуш кўради, деб сўрашибди. “Усмон Ҳақназар ўлароқ нега айрим МХХ мулозимларга сипматия билдирасиз-у, бошқаларини нега ёмон кўрасиз”, деб сўрабди. Хуллас, бир қоп ахлат гаплар. Аммо ана шундай гапларга, чўпчакларга ишониб юрганлар орасида ҳамкасб дўстларимиз, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари ҳам борлиги ачинарли ҳолдир.

Аввал ҳам ёзганимиздек, халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракати — “Бирлик”ни бўлиш эвазига тузилиб, давлат томонидан регистирация олган, Ислом Каримнинг президентнинг сайловларида легитимлигини таъминлаган “Эрк” ва ҳаромий раҳбари Салой Мадамин азалдан шубҳали ишлар ичида юрди. Туркияга аллақандай қишлоқи йигитларни олиб бориб, чечен қилиб тарбияламоқчи бўлиб, кўп одамнинг қамалишига сабаб бўлди.

Сўнг Миллий Мажлис деган провакация билан мухолифатга такрорий зарба берди. 1999 йилги февраль портлашларида ҳам айнан шу хоиннинг номи тилга олинмоқда. Мана бу масхарабоз Усмон Ҳақназар ниқоби остида кўпчиликни чалғитиб, алдаганлар судлови ортида ҳам яна эски сценарий... Афсус!

Ўзбекларда “Аҳмоқ дўстдан ақлли душман яхши” деган мақол бежизга эмас. Йиллар бўйи демократик позицияда келган “Бирлик” ва унинг ривожига аввало мамлакатдаги шаклланмаган фуқаролик жамияти болта ураётган бўлса, бошқа зарбалар шундай лўттибозлардан келмоқда.

Расмда - КГБнинг топшириғи ва ёрдами билан Ўзбекистонда тожиклар режими ўрнатган ҳаромий Ислом Каримга энг катта ёрдам берган миллат хоини, "53-54" лақабли Салой Мадамин.