03 April 2018
01:15 - Сенсация: Латвияда ҳамма мактабларда ўқиш латиш тилида бўлади

Шу йил 22 март куни Латвия парламенти Сейм таълим системаси ҳақидаги қонунга ўзгартирилар киритди. Кеча мамлакат Президенти Раймондс Вейонис уларни тасдиқлади. Энди бу мамлакатдаги кичик миллатлар тилида таълим берадиган мактаблар тўла давлат тилига, яъни латиш тилига ўтадилар. 100 кишилик Сейм аъзоларидан 58 нафари бу қонун учун, 18 нафари унга қарш овоз бербди.

Тафсилотлироқ хабарларга кўра, бошланғич синфларда 50 фоиз,6-8 синфларда 80 фоиз, 11-12 синфларда эса 100 фоиз дарс латиш тилида бўлади. Эслатиб ўтиш керак Латвия аҳолиси ҳозир 2 миллонга яқин, аҳолининг 62 фоизи латишлар, 27 фоизи руслар, қолганлар бошқа майда миллатлар.

Россия расмийлари Латвия Сеймининг бу қарорини қоралаб ётибдилар, пойтахт Рига шаҳрининг рус ассли мэри Нил Ушаков ҳам бундай қарор хато эканлигини айтмоқда.

Латвияда бундай ўзгаришлар қилиш аввалдан режалашрилган бўлса керак, дейди мухбиримиз, аммо бутун Ғарбда давлатларида Россияга қарши санкциялар киритиш, русларнинг дипломатларини чиқариб юбориш кампаниси давом этаётган латиш парламекнтини тезроқ ҳаракат қилишга зўлган бўлиши мумкин.