02 April 2018
21:33 - Тошкентга Халқаро Миграция Ташкилоти вакиллари келди
Бугун Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) бош директори Вильям Лейси Свинг бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигида қабул қилинди. Аҳоли сонига нисбатан энг кўп мигрантларга эга Ўзбекистон бу ташкилотга аъзо бўлмаса-да, мазкур ташкилот миграция масалаларидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Тошкентга келган.

"Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги ХМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтайи назарда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди", дейилган ТИВ ахборот хизмати хабарида.