01 April 2018
09:40 - Афғонистонда президент сайловлари кечиктирилиб, октябрь ойида ўтказилармиш. Ўзбекларга нима?
АҚШнинг энг обрўли ахборот воситаларидан бўлган Reuters хабар беришича, Афғонистонда навбатдаги президент сайловлари кечиктирилиб, шу йил октябрь ойида ўтказилармиш.

“Ҳаракат”нинг хабарларидан маълумки, Афғонистонда 2014 йилдаги президент сайловлари жуда мураккаб шароитда ўтган. 5 апрелда ўтказилган биринчи турда катта жанажаллар билан бюллетенлар саналгандан кейин, энг кўп овозни ( 44,9 фоиз) тожик аслли Абдулло Абдуллоҳ олгани, Ашраф Ғани тахминан 31.5 фоиз овоз билан 2-чи ўринда қолгани 13 майда эълон қилинганди.

Иккинчи тур сайловлари 14 июнда ўтказилди ва бюллетенларни санаш яна катта жанжаллар билан 7 июлда тамомланди ва Ашраф Ғани 56,44% овоз олгани эълон қилинди. Аммо, Абдулло Абдуллоҳнинг талаби билан овозлар қайтадан саналди ва 21 сентябрда икки номзод келишишгани, Ашраф Ғани президент, Абдулло Абдуллоҳ Бош вазир бўлиши эълон қилинди. 29 сентябрда Ашраф Ғани президентлик курсисига ўтирди.

Алоҳида урғулаш керакки, Ашраф Ғанининг ғалабасида асосий ролни уни иккала турда ҳам қўллаб-қувватлаган ўзбеклар лидери Абдурашид Дўстим ўйнагани айтилади. Шундан кейин, Абдрашид Дўстим феълан вице-президент бўлиб қолган. Айнан шу воқеалар Афғонистонда ўзбек-тожик муносабатларини таранглаштириб юборди.

Демак, Афғонистон Конституциясига кўра, навбатдаги предентлик сайловлари 4 йилдан кейин, яъни 2018 йилнинг апрель ойида бўлиши керак, аммо Reuters хабар беришича, сайловлар октябрь ойига қолдирилган.

Биз ўзбеклар учун муҳим бўлгани, ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери Абдурашид Дўстим ғойиб бўлганидир. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, гўёки Абдушид Дўстимнинг одамлари тожиклар яшайдиган вилоятлардан бирининг собиқ ҳокимини ушлаб кетишган, қийноқларга солишган ва ҳатто унинг устидан жинсий зўравонлик қилшган. Ашраф Ғани ҳам тожиклар таарфига ўтгач, Абдурашид Дўстим даволаниш баҳонасида Туркияга қочиб кетишга мажбур бўлгани айтилмоқда.

Бу муракаб замонда бўлаётган воқеалар ҳақида ҳақиқий маълумотга эга бўлиш, бўлаётган жараёнларни тўғри тушуниш, жараёнларнинг эртанги кунини башорат қилиш осон иш эмас. Аммо, бир нарса аниқ. Ўзбекларнинг бошига КГБ тарафидан ўтқазилган тожик аслли ҳаромий Ислом Криам қўлидан келганча Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллатининг оёғидан урди, аммо у қариб қолиб итдек ўлганидан кейин ҳокимиятни қонунларага зид равишда қўлган олган Шавкат Мирзиё тожикларнинг фақат Ўзбекистонда эмас, бутун минтақамизда ролини ошириш учун ҳаракат бошлагани ҳам кўриниб турибди..

Ўртача ойлик бўича биздан олдинда бўлган Тожикистонга ўзбек газини арзон нархда сотиш ва бошқа бир қатор шу каби ишларини қўйиб туринг, Ашраф Ғанини тожиклар билан бирлаштириш ва ўзбекларга қарши қўйишдаги ишлари ҳам диққатга сазовор. Абдурашид Дўстимнинг Туркияга қочишида Шавкат Мирзиёнинг қўли борлиги шубҳасиз. У тахти қимирллаб қолган Ашраф Ғанини қўллаб қувватлаш мақсадида Тошкентда бир тийинга қиммат Афғонгистон муаммолари бўйича конференция ўтказиши ҳам шу ишлардан биттасидир.

Бизнинг мақсадимиз, ўзбекларнинг кўзини очиш, Ўзбекистонда ҳокмиятга ўзбеклар келишига эришиш, ўзбеклар ва Ўзбекистонга душманча ишлар қилаётган Шавкат Мирзиёдан фарқли равишда, тожиклар қарши иш олиб бормасдан, Ўзбекларнинг бу минтақадаги лидерлик ролини тиклашдир.