31 March 2018
01:34 - “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг ФБдаги саҳифасини ёқтирганлар сони бир ҳафтада юзга ортибди, диктатура ўлим йўлида!
“Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифасига Фейсбук маъмуриятидан автоматик равишда жўнатиладиган қисқа хат келди. Унда айтилишича, бизни саҳифамизга “Ёқтириш” (Like) белгиси қўйганларнинг сони бир ҳафтада 101 га ортибди, бу биз учун рекорд экан.

Бу арзимаган рекорд – биз учун унчалик қизиқ воқеа эмас. Чунки, биламизки, Фейсбукда жуда машҳур бўлган кишиларнинг ёки ташкилотларнинг саҳифаларига “ёқтириш” белгиси қўйганлар сони ҳар куни юзлар, мингларга ортади. Чунки, Фейсбукда бундай саҳифаларни қидириб топадиган, у ердаги ёзилган фикрларга ўз муносабатини кўрсатиб, энг камида “Ёқтириш” (Like) белгиси қўядиган инсонлар дунёда кўп. Бундай саҳифаларнинг эгалари “Ёқтириш” (Like) белгисини кўпайтириш учун пул сарфлаб, реклама қилишларини ҳам биламиз.

Аммо, ўзбеклар ичида бундайлар нарсалар бўлмайди, чунки, ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги, айниқса, ўзбек ёшлари овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмаслигини биз йиллардан бери айтиб келмоқдамиз.

Шундай бўлса ҳам битта нарса билан мақтаниб қўймоқчимиз. Аввалги хабарлармизда ҳам айтилганидек, Интернетда “Ҳаракат” Агентлигини сайти (harakat.net) очилганига 15 йилдан кўп вақт ўтди, унинг Фейсбукдаги саҳифаси (facebook.com/harakat.net) очилганига ҳам 10 йилча бўлди. Аммо, 2013 йилнинг ўрталарида баъзи сабаблар билан сайтимиз ҳам, унинг Фейсбукдаги саҳифаси ҳам ишламай қолди ва 2014 йилнинг бошидан қайтадан ишга тушди.

2017 йилнинг ўрталарида хабар қилганимиздек, қайта иш бошлаганимиздан кейин ўтган 3,5 йил ичида Фейсбукдаги саҳифамизга “Ёқтириш” (Like) белгиси қўйганлар сони бор-йўғи 500 атрофида бўлди. Аммо, яна ярим йил ўтар-ўтмас бу рақам 1,5 мингга чиқди. Мана охирги ҳафтада 101 киши “Ёқтириш” (Like) белгиси қўйибди, ёқтирувчиларнинг умумий сонги шу дақиқагача 1690 бўлибди.

Биз Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллатининг бош душмани, қароргоҳи Москванинг Лубянка номли жойида бўлган КГБнинг агенти, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим ўлгандан бери, ҳаммага маълум Сталин ва Испания ҳамда Португалия диктаторлари Франко ва Салазар мисолларида “диктатор ўлгандан кейин унинг диктатураси узоққа чўзилмаслигини” айтиб келмоқдамиз.

Ислом Карим Сталин каби итдек ўлгандан кейин бўлаётган воқеалар, жумладан, бизнинг Интернетдаги саҳифаларимизга қизиқиш ортаётгани - диктатор ўлгандан кейин унинг диктатураси узоққа чўзилмаслиги ҳақидаги фикримизни тасдиқламоқда, холос.