Кундалик хабарлар - 04 April 2015
22:34Барак Обамадан Ислом Каримга огоҳлантириш каби табрик
Давлат раҳбарларини сайловлардан кейин табриклаш дипломатик нормадан бошқа нарса эмаслигини ҳамма билади. Аммо, кўпинча, бундай табриклар орқасида сиёсий мотивлар ётиши ҳам янгилик эмас. Бугун ЎзА давлат агентлиги АҚШ Президенти Барак Обаманинг Исломни Каримга “навбатдаги муддатда иш бошлаётгани” муносабати билан юборган табриги эълон қилинди. Қаранг, АҚШ Президенти Ислом Каримни президентликка янги муддатга сайланиши билан эмас, номи айтилмаган лавозимда иш бошлагани билан табрикла...
13:05АҚШдан Исроилга жавоб: Эроннинг ҳар қандай мустаҳкам бункерини уроладиган бомба тайёрланмоқда
The Wall Street Journal газетасида берилган бир неча қаторлик хабарда Исроил тилга олинмайди. Аммо, буни айнан Исроилга жавоб деса бўлади. Чунки, Исроил Эроннинг ядровий қурол яратиш программаларини тўхтатишга қаратилган “Эрон+Олтилик” келишувига ишонмаслигини, керак бўлса ҳарбий куч ишлатиб бўлса ҳам, Эроннинг бу соҳага оид объектларини йўқ қилишга тайёр эканлигини ғазаб билан билдирганди. Пентаган Эроннинг ҳар қандай мустаҳкам бункерларини урушга кучи етадиган бомбанинг навбатдаги синови ўт...
- 05:04Сенсация: Қозоғистон, АҚШ ва Буюкбритания қўшинларининг биргаликдаги машғулотлари Олмота вилоятида бўлади
Русларнинг Интерфакс агентлиги тарқатган хабарга кўра, 6-17 апрель кунлари Олмота вилоятида Қозоғистон, АҚШ ва Франция қўшинларининг “Чўл Бургути” номли ҳарбий машғулотлари бўлади. Очиқча айтилмаса ҳам, бу катта машғулот бўлмайди, аммо шундай машғулотнинг ўзи ҳам сенсация деса бўладиган воқеадир. Маълум бўлишича, 6-17 апрель кунлари ўтказиладиган машғулотлар биринчи босқич бўлиб, иккинчиси шу йилнинг июнь ойида бўлади. Иккинчи босқичда Қозоғистон, АҚШ, Буюкбритания, Шимолий Ирландия, Қирғизис...
01:43Ўзбекистон бу йил табиатни муҳофаза қилиш ишига чорак миллард доллар сарфлайди
Ўрисларнинг “РИА Новости” ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда мамлакатда экологик дастурлар амалиётига учун 250 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтиради. Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мулозими “Ушбу лойиҳалар пахта тозалаш, кимё, металлургия соҳаси корхоналарини белгиланган экологик талаб ва нормаларга мувофиқ тарзда қайта қуроллантиришни кўзда тутади”, – дея маълум қилган агентликка. Давлат дастурига кўра, Ангрен ва Янги Ангрен иссиқлик эл...
- 01:11Яхши хабарми ёки ёмон: Тошкентда уй-жой нархи арзонлаша бошлади
Тўғрироғи, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қисмати ошиб кетганидан сўнг Тошкент уй бозорида нарх ошиши тўхтади. Март ойи ҳолатига кўра, пойтахтда 1 кв. м уй майдонининг ўртача нархи 788 долларни ташкил қилган. Бу февраль ойи кўрсаткичларига нисбатан (790 доллар) бироз камроқдир. Панелли турдаги уйларда хонадонлар нархи ўзгармаган ва ўтган ой кўрсаткичларида (753 доллар) қолган, ғишт иморатлардаги уйларнинг нархи эса 1 фоизга тушиб, 837-831 долларни ташкил қилган. Credo Max Estimation ном...
- 22:22Россияда ўзбек консуллари Россия фуқароси билан ёқалашибди
“Московский комсомолец” газетасининг ёзишича, 2 апрель куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида консуллик ходимлари ва россиялик шахс ўртасида муштлашув бўлди. Ўзбекистон элчихонасига ҳужжатларни расмийлаштириши учун келган Заур исмли шахс идора қўриқчилари уни калтаклаб, тан жароҳати етказганини иддао қилаётган бўлса, Ўзбекистон элчихонаси вакиллари бу шахснинг ўзи ходимлар билан жанжал бошлаганини таъкидлашмоқда. Маълум бўлишича, Заур консулликка Ўзбекистон фуқароси бўлган қаллиғига тег...
- 20:47Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олинди
Андижон вилояти прокуратурасига кўра, шу йилнинг 1 апрель куни Андижон шаҳар ҳокими Нурулло Алимов коррупцион жиноятларда айбланиб, ҳибсга олинди. Андижон хунрезлигидан бир муддат ўтиб, мазкур лавозимга тайинланган ҳоким халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати, “Шуҳрат” медали соҳиби эди. Прокуратура маълумотига кўра, Алимов шаҳарнинг 2-микрорайонидаги бир қанча объектларни ғайриқонуний хусусийлаштирганлик, пора олиш ва талон-тарожликда айбланмоқда. Нурулло Алимов аввал Ре...
20:06Бекободд 7 та вагонни бўлаклаб сотган раҳбар судланди
Тошкент вилоятидаги “Бекободйўлсаноат” маъсулияти чекланган жамияти темирйўл цехи раҳбари Самин Раҳмонбердиев ўзи бошчилик қилган цехга тегишли еттита вагонни сотиб юборганликда айбланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суд ҳукмига кўра, Раҳмонбердиев бўлаклаб сотиб юборган вагонларнинг ҳар бири 9 миллион сўмга нархланган. Жиноят иши материлларига кўра, Раҳмонбердиевнинг давлатга келтирган зарари 249,81 миллион сўм бўлиб, жиноятчи зарарнинг бир қ...
- 19:29Ямандан 47 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг икки самолёти Ямандан собиқ иттифоқ давлатлари фуқароларинингг бир қисмини олиб чиқди. Уларнинг ичида 47 нафар ҳамюртимиз ҳам бор. ТАСС агентлигига кўра, икки самолётда 284 одам Ямандан эвакуация қилинган. Улар орасида Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Яман, Белорус, Озарбайжон, Польша, Қирғизистон, Украина, Канада, Сербия, Литва ва Молдова фуқаролари мавжуд. Самолёт Москвадаги Чкаловский аэродромига қўндирилган. Ҳозирда эвакуация қилинганла...
18:32Мусулмонлар сони бўйича 2070 йилда жаҳонда биринчи бўлади
АҚШнинг энг обрўли газетеларидан бири USA Today тарқатган хабарга кўра, 2010 йида дунё аҳолисининг 31,4 фоизи насронийлар, 23,2 фоизи мусулмонлар бўлган. 2050 йилда насронийларнинг фоизи ўзгармайди, мусулмонлар 29,7 фоизга чиқади. Яъни, мусулмонларнинг сони 73 фоизга, насронийларнинг сони 35 фоизга ортади. Бу кетишда 2070 йилда мусулмонлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиши айтилади, аммо рақамлар келтирилмайди. Дунёнинг аҳолиси ҳозирги 6,9 милларддан 2050 йилда 9,3 миллиардга чиқади. Ҳозир ҳа...