04 April 2015
05:04 - Сенсация: Қозоғистон, АҚШ ва Буюкбритания қўшинларининг биргаликдаги машғулотлари Олмота вилоятида бўлади
Русларнинг Интерфакс агентлиги тарқатган хабарга кўра, 6-17 апрель кунлари Олмота вилоятида Қозоғистон, АҚШ ва Франция қўшинларининг “Чўл Бургути” номли ҳарбий машғулотлари бўлади. Очиқча айтилмаса ҳам, бу катта машғулот бўлмайди, аммо шундай машғулотнинг ўзи ҳам сенсация деса бўладиган воқеадир.

Маълум бўлишича, 6-17 апрель кунлари ўтказиладиган машғулотлар биринчи босқич бўлиб, иккинчиси шу йилнинг июнь ойида бўлади. Иккинчи босқичда Қозоғистон, АҚШ, Буюкбритания, Шимолий Ирландия, Қирғизистон, Туркия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этади.

Дунёдагина эмас, ўз минтақамизда ҳам яккамоховга айланган Ўзбекистон бу каби машғулотлардан қатнашмайди. Ўзбекларнинг бундай нарсалар билан иши ҳам йўқ. Биз учун муҳим бўлгани ўз вақтида овқат ейиш ва туалетга боришдир. Ҳозирча осмонимиз тинч экан, машғулотларни бошқалар ўтказаверсин.