Кундалик хабарлар - 09 April 2015

  • 02:18Икки турк журналисти Муҳаммад пайғамбарнинг ҳажвиявий расмларини чоп этишда айбланмоқда

    Мълумки, шу йил 7 январь куни исломчи террористлар Муҳаммад пайғамбарнинг ҳажвиявий расмларини чиқарган французларнинг Charlie Hebdo номли ҳажвия газетаси офисига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдиришган эди. Ўша кунлари бу воқеалар бўйича мақола ёзган Туркиядаги обрўли дунёвий “Жумҳурият” газетасининг икки журналисти Charlie Hebdo газетасидан олинган расмларни ҳам ишлатишган экан. Уларнинг мақоллари пайғамбарнинг ҳажвия расмлари билан 13 январда чоп этилган. Шу масала бўйича гўёки 1 минг 280 кишини...

08 April 2015
  • 22:32Бу жуда қизиқ: Халқаро сайлов кузатувчиларининг ҳисоботини танқид қилиш баҳонасида “Новости Узбекистана” ҳақиқатни кўрсатибди

    Фақат рус тилида ва фақат Интернетда фаолият олиб борадиган “Новости Узбекистана” гезетасида Чўлпон Хаматовнинг “Выборы-2015: наблюдатель наблюдателю рознь” (Сайлов-2015: кузатувчи кузатувчидан фарқли) мақоласи эълон қилинди. Мақаолани шартли равишда икки қисмга бўлса бўлади. Биринчи қисмида 45 мамлакат ва 5 халқаро ташкилотдан яқинда бўлиб ўтган президент сайловларини кузатиш учун келганлар хусусида, жумладан, шундай дейилади: “Улар камдан кам бўладиган якдиллик ...

  • 21:13СИРДАРЁДА КЎЗ КЎРИБ, ҚУЛОҚ ЭШИТМАГАН ВОҚЕАЛАР БЎЛАЯПТИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №13, 08.04.2015)

    2014 йилнинг 6 апрелида Сирдарё вилояти Ховос тумани “Қаҳрамон” ҚФЙ Ойбек кўчаси 55/1-хонадонда истиқомат қилувчи Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Олимжон Абдуллаевнинг хонадонига 4 марта судланган, қонунан рецедив жиноятчи ҳисобланган А. Боймирзаев бошчилигидаги шахслар бостириб киришди. Хонадон эгаларини арматура ва бошқа ашёлар билан калтаклаб, зўровонлик қилишди. Мазкур воқеадан сўнг Абдуллаевлар хонадонининг бир неча вакиллари олган жароҳатлари туфа...

  • 20:35Эронликлар Ҳаж зиёратидан воз кечишмоқчи

    Эроннинг “Меҳр” ахборот агентлиги мамлакат парламентининг 70 дан ортиқ депутати ўз фуқароларнинг бундан кейин Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратини тўхтатишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади. Парламентнинг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик бўйича қўмитаси матбуот котиби Ҳусайн Нагавий Ҳусайний бунга Жидда аэропортида Эрон фуқароларига ёмон муносабатда бўлинаётгани, уларни текшириш пайтида тахқирлаш - шаън ва қадр-қимматни ерга уриш ва нафсониятга тегиш даражасига етиб бораётганини сабаб қилиб кўрса...

  • 20:048 нафар ўзбекистонлик Санкт-Петербургда ўз ватандошини таҳқирлади

    “Озодлик” радиоси хабар қилишича, 8 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Санкт-Петербургда ишлаб юрган 25 яшар бошқа бир ўзбекистонлик аёлни калтаклаб¸ сочини кесиб¸ жисмонан таҳқирлаган. Қизнинг радиога айтиб беришича, улар кўпчилик бўлиб жинсий зўровонликни ҳам амалга оширишган. Маълум бўлишича, ахлоқ нормаларидан келиб чиқиб исмини очиқламаган аёл, ўзига нисбатан тажовузни бухоролик эр-хотин ўртасидаги жанжал билан изоҳлаган. Яъни, аёлнинг айтишича, хотинининг жазмани борлигидан хабар топган...

  • 18:34Ўзбеклар учун яхши хабар: Москвага яна 6748 дворник ва 4551 тозаловчи керак

    Москва шаҳар меҳнат ва бандлик департамантининг маълумотига кўра, бу шаҳарда 6748 та банд бўлмаган дворниклик иш жойи бор. Бундан ташқари 5223 мардикор, 5080 ҳайдовчи ва 4551 бинолар ичида тозаловчилик бўлан шуғулланадиган одам (уборищик ёки уборщича) керак. Россияда Қозоғистонда каби ўртача ойлик Ўзбекистондан 8-10 баравар кўп, бу ерда дворниклар ўзбек профессорларидан кўп ойлик олишади. Бизда ишсизлик дунёда мисли кўрилмаган даражада юқори. Шу сабабдан миллионлаб ўзбеклар, уларнинг катта қисм...

  • 12:45Иқтисоднинг кучи ва ўртача ойлик бўйича қозоқлардан 8 баравар орқадамиз, санъатдачи? Муслим Магомаевнинг 75 йиллигини Тошкентда нишонлаш керак!

    Ҳар қандай давлат иқтисодининг қуввати киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан ўлчанади. Бу кўрсатгич бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидан 20-30 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 2005 йили 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз. Ўтган йили Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари натижасида Қозоғистоннинг иқтисодида ўсиш кам бўлди, демак, ҳозир улар билан фарқимиз бир оз камайган бўлиши мумкин. Лекин, бир оз илгарига қарасак, Ўзбекистонда режим ў...

  • 07:29Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи ошди

    6 апрель куни мамлакатда суюлтирилган газ нархи қарийб 30 фоизга ошди. Автомобилларга газ қуйиш шахобчалари бу ҳолди ҳукуматнинг суюлтирилган газга нисбатан қўшимча қиймат солиғини оширгани билан изоҳлашмоқда. Шу кунгача 1100 сўм бўлган суюлтирилган газнинг чакана нархи кечадан 1600 сўмга чиқди. Кўпчилик суюлтирилган газ билан ҳаракатланувчи автомобиллар эгaлари бу воқеани оғриқли қабул қилишмоқда. Таъкидаш керак, шу йилнинг февралидан метан газига ҳам қўшимча қиймат солиқлари 25 фоизга ошир...

07 April 2015
  • 23:10Ургутга сел келди, аҳоли жабр кўрди

    Кеча, 6 апрелда Самарқанд вилояти Ургут туманида ёққан кучли ёмғирдан сўнг туман ҳудудига кучли сел келди. Ҳатто туман марказидаги айрим маҳаллалар, бу ерда яшовчи аҳолига жиддий талофат келтирган сел яқин йилларда кузатилмаган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган суратларга кўра, айрим кўчаларда сув сатҳи ҳатто автомобилларни кўмиш даражасигача кўтарилган. Ургут тумани марказида истиқомат қилувчи “Бирлик” Партияси фаоли Саидкарим Набига кўра, селдан асосан туман марказига яқин қишлоқлар ...

  • 22:30ФАРҒОНАДА 31 НАФАР ДИНДОР ҲИЗБУТ-ТАҲРИРЧИЛИКДА АЙБЛАНМОҚДА! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №12, 07.04.2015)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Фарғона вилояти бўлими фаолларига кўра, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди маҳкамасида кеча, 7 апрелда "Ҳизбут-таҳрир" диний радикал оқимига мансубликда гумонланаётган дастлабки 13 нафар фуқаронинг устидан ҳукм ўқилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг конституциявий тузумга тажовуз қилиш, жиноий уюшма тузиш ҳамда жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш сингари айбловлар билан судланган бу фуқаролар ўтган йилнинг...