04 April 2015
22:34 - Барак Обамадан Ислом Каримга огоҳлантириш каби табрик

Давлат раҳбарларини сайловлардан кейин табриклаш дипломатик нормадан бошқа нарса эмаслигини ҳамма билади. Аммо, кўпинча, бундай табриклар орқасида сиёсий мотивлар ётиши ҳам янгилик эмас.

Бугун ЎзА давлат агентлиги АҚШ Президенти Барак Обаманинг Исломни Каримга “навбатдаги муддатда иш бошлаётгани” муносабати билан юборган табриги эълон қилинди. Қаранг, АҚШ Президенти Ислом Каримни президентликка янги муддатга сайланиши билан эмас, номи айтилмаган лавозимда иш бошлагани билан табрикламоқда.

Бундан ҳам муҳими, ўта қисқа табрикномада қуйидаги сўзларнинг бор эканлиги: “Бугунги таҳликали дунёда доимий барқарорлик ва хавфсизликка демократик ва масъулиятли бошқарувсиз, жумладан, асосий ҳуқуқ ва эркинликларга риоя қилмасдан эришиб бўлмайди.”

Ўзбекистонда демократия йўқлиги, инсонларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинмаслиги инобатга олинса, Обама Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукм сураётган тожиклар режимининг келажаги йўқлигинини очиқча гапирмоқда. Тўғрироғи, Ислом Каримни огоҳлантирмоқда.

Обама бу сўзларнини “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан олди, деган иддaомиз йўқ. Аммо, шубҳамиз бор, чунки, Абдураҳим Пўлат 2 ойча аввал Барак Обамага ёзган хатида айнан шундай фикрлар бор эди.

Хуллас, бечора Ислом ака бугун ухлолмаслиги аниқ.