04 April 2015
13:05 - АҚШдан Исроилга жавоб: Эроннинг ҳар қандай мустаҳкам бункерини уроладиган бомба тайёрланмоқда
The Wall Street Journal газетасида берилган бир неча қаторлик хабарда Исроил тилга олинмайди. Аммо, буни айнан Исроилга жавоб деса бўлади. Чунки, Исроил Эроннинг ядровий қурол яратиш программаларини тўхтатишга қаратилган “Эрон+Олтилик” келишувига ишонмаслигини, керак бўлса ҳарбий куч ишлатиб бўлса ҳам, Эроннинг бу соҳага оид объектларини йўқ қилишга тайёр эканлигини ғазаб билан билдирганди.

Пентаган Эроннинг ҳар қандай мустаҳкам бункерларини урушга кучи етадиган бомбанинг навбатдаги синови ўтказилганини The Wall Street Journal газетасидаги хабар орқали эълон қилиб, Эронни огоҳлантиришдан ҳам кўпроқ, Исроилни хотиржам қилишга ҳаракат қилгани шубҳасиздир.