Кундалик хабарлар - 07 April 2015
15:02Нью-Йоркда 4 нафар ўзбек ИШИДга одам жўнатиш айби билан судланмоқда
Ассошиэйтед Пресc агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, Нью-Йорк шаҳрининг шарқий округи (Бруклин) судида ИШИДга қўшилиш учун одам ёллаш, уларнинг йўлкираси учун пул тўплаш билан шуғулланган 4 нафар Ўзбекистон фуқаросининг иши кўрилмоқда. Булар - Дилҳаёт Қосимов, Аҳрор Саидаҳметов, Абдурасул Жўрабоев ва Аброр Хабибовлардир. Суд материалларига кўра, Қосимов ва Хабибов Сурияга кетмоқчи бўлган Саидаҳметов учун 1600 доллар пул тўплашибди ва Саидаҳметов февраль ойида Туркияга учиб...
07:10Толибон раҳбари Мулла Умар оддий аҳмоқ, унинг ҳамкори Салой Мадамин оддий сотқин ҳаромийдир
“Америка Овози” радиосининг форсча хизматига асосланиб, Тожикистондаги Asia-Plus агентлиги тарафидан рус тилида ҳам тарқатилган хабарга кўра, Толибоннинг Интернет сайтида Мулла Умарнинг Толибонга раҳбарлик қилишга бошлашининг 19 йиллиги муносабати билан унинг биографияси эълон қилинибди. Мана унинг баъзи жойлари. Мулла Умар 1960 йили туғилган. У 5 ёшлигида отаси оламдан ўтган. 8 ёшлигидан диний мадрасада ўқиш бошлаган. 1979 йили Совет қўшинлари Афғонистонга киргандан кейин, Мулла Ум...
06:28Путин тайинлаган Қримнинг раҳбари Аксенов ҳаддидан ошиб, қримтатарларидан гўёки Ўзбекистон бериши керак бўлган реабелитация справкаси сўрамоқда
“Озодлик” радиосининг қримтатарча Qrim Aqiqat хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Москва тарафидан тайинланган Қримнинг хўжайини Сергей Аксенов Қримтатарлари “Номус” оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашгандан кейин, Россия ҳукуматидан Ўзбекистонга делегация юборишни сўрамоқчи эмиш. Сабаб – қримтатарларнинг анчагина қисмида реабилитация ҳақида справка йўқ эмиш, қримтатарлари Ўзбекистонга бориб бу справкани олиб келишлари керакмиш. Бу тўғридан-тўғр...
05:56Россиянинг учоғида яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар Ямандан Москвага етиб келди, хавф остидаги ўзбеклар ҳали ҳам кўп
Бу охирги кунларда Ямандан Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларининг фуқароларни Москвага олиб келган бешинчи учоқ бўлди. Бугун кечаси келган учоқда 159 киши бор эди. Улар Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Украина, Белорусия, Арманистон, Франция, Яман, Қозоғистон, Кирғизистон ва Ироқнинг фуқаролари экан. Шундай қилиб, шу кунларда Россия учоқлари Ямандан 600 кишини олиб келдилар. Яманда мингга яқин ўзбек шифокорлари ва уларнинг яқинлари борлиги ҳақидаги аввалги хабарлар инобатга олинса, ҳали ҳам Яман...
05:23Қримтатар тилидаги жаҳонда ягона ATR телеканалининг руслар тарафидан бекитилиши қораланмоқда, Турк давлатлари ҳам бунга қўшилиши керак
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қримда қримтатар тилидаги жаҳонда ягона бўлган ATR телеканали, у 1 апрелгача Россия қонунлари бўйича янгидан рўйхатга ўтмаганини баҳона қилиб, аслида, бу телеканал Қрим Россияга қўшилиб олишини тан олмаётгаин сабабли, руслар тарафидан бекитилган эди. Москванинг бу иши Туркия ва АҚШ тарафидан қораланди. Туркия бу масаланинг тафсилотларини ўрганиш учун Қримга ўз делегациясини юбриш ниятини билдирди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бундай делегация Украи...
22:28Туркияда Twitter ва Youtub яна бекитилди, сабаб - террористларнинг "романтик" расмлари тарқатилгани
Ўтган йили, ўша пайтдаги Бош вазир, ҳозир Президент бўлган Ражаб Эрдўғонга яқин бўлган одамларнинг порахурлик ва коррупция ботқоғига ботганини исботловчи видеолар Twitter ва Youtub тармоқларида тарқатилгач, Туркия ҳукумати суд қарори чиқаритириб, Туркияда бу икки тармоқни очилмайдиган қилиб қўйганди. Бир оздан кейин, уларни қайтадан тиклашди ҳам. Бугунги хабарларга кўра Туркия прокурорининг талаби билан Олий суд Twitter ва Youtub тармоқларини мамлакат ҳудудида яна очилмайдиган қилиб қўйди. Саба...
21:43Ижтимоий тармоқларга тарқалган даҳшатли ҳодиса ўзбекларни ортиқча ташвишлантирмаяпти
Қатор ижтимоий тармоқларда ўрисларнинг kam24.ru нашри томонидан тарқатилган хабар ва унга бириктирилган видеолавҳа оммабоп бўлиб кетди. Лавҳада 4 апрель оқшомида Россиянинг Петропавловск-Камчатка ҳудудидаги “Галант-Плаза” савдо марказининг юқори қаватидан 33 ёшли ўзбек йигитининг полиция таъқибидан қочиб, йиқилиб ўлгани акс этган. Аммо Қирғизистон жанубидаги одамхўрликни бамайлихотир кутиб олган ўзбекларни бу ҳодиса ҳам жунбушга солгани йўқ. Кam24.ru нашри хабарида айтилишича, марҳум Камчатка...
21:09“Қора бозор”да долларнинг шашти бироз қайтди
Икки кун аввал “қора бозор”да 4500 сўмга чиқиб кетган АҚШ долларининг шашти бироз қайтди. Бугун саррофлар уни 4200 сўмдан харид қилишди, яъни 100 талик АҚШ доллари 420 000 сўм бўлади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эса сўнгги бор шу йилнинг 31 мартида хорижий валюталарнинг миллий пул бирлигига нисбатини белгилаганди. Ўтган хабарларимизда таъкидлаганимиздек, АҚШ валютасининг расмий курси фақат ошиб бормоқда.
- 20:44Яна бир гуруҳ ўзбекистонлик Ямандан олиб чиқилди
Сўнгги 2 кунда Россия Федерацияси воситасида 60 дан ортиқ ўзбекистонлик Ямандан олиб чиқилган. Ямандаги Россия элчилиги воизи Тимофей Боковнинг ОАВга айтишича, бугун тонгда Санаа аэропортидан учирилган самолётда 159 йўловчи бор эди. Маълум бўлишича, уларнинг 47 нафари Россия фуқароси, қолганлари эса МДҲ давлатлари фуқаролари бўлишган. Яманда юрган ўзбекистонликларнинг интернет, халқаро ташкилотлар ва ижтимоий тармоқлар орқали билдириган маълумотларига кўра, мамлакатдан чиқиб кетиш ниятида Ро...
- 20:20Ўзбек мардикорларни ташиётган автобус Қозоғистонда ҳалокатга учради
Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳудудида 6 апрель куни йўловчи автобус ҳалокатга учради ва унинг бортидаги ўзбекларнинг 4 нафари ҳалок бўлди. Автобусдаги яна 24 киши оғир жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага етказилган. Ҳодиса шоҳидларига кўра, 66 нафар йўловчиси бўлган автобус айланма кўприкка чиқишда ағдарилиб кетган. Автобус асосан Москвага ўзбекистонлик мардикорларни олиб кетаётганди. Қозоқларнинг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та р...