03 April 2015
18:32 - Мусулмонлар сони бўйича 2070 йилда жаҳонда биринчи бўлади

АҚШнинг энг обрўли газетеларидан бири USA Today тарқатган хабарга кўра, 2010 йида дунё аҳолисининг 31,4 фоизи насронийлар, 23,2 фоизи мусулмонлар бўлган. 2050 йилда насронийларнинг фоизи ўзгармайди, мусулмонлар 29,7 фоизга чиқади. Яъни, мусулмонларнинг сони 73 фоизга, насронийларнинг сони 35 фоизга ортади.

Бу кетишда 2070 йилда мусулмонлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиши айтилади, аммо рақамлар келтирилмайди.

Дунёнинг аҳолиси ҳозирги 6,9 милларддан 2050 йилда 9,3 миллиардга чиқади. Ҳозир ҳар бир она дунё бўйича 2,1 фарзандга, яҳудий ва ҳиндийлар 2,5 фарзандга, насронийлар ва мусулмонлар 2,7 ва 3,1 фарзандга эга.

Ҳозир Европа аҳолисининг 5,9 фоизи мусулмонлар, 2050 йилда 10,2 фоиз бўлади. АҚШ аҳолиси ичида мусулмонларларнинг фоизи 2 баравар ортиб, 2050 йилда 2,1 фоиз бўлади ва яҳудийларнинг фоизидан биринчи марта ошади.

Яҳудийлар, ҳиндийлар ва буддистларнинг жаҳон аҳолиси ичидаги фоизида катта ўзгариш бўлмайди.

Расм ҳам USA Today газетасидан олинган.