04 April 2015
01:11 - Яхши хабарми ёки ёмон: Тошкентда уй-жой нархи арзонлаша бошлади
Тўғрироғи, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қисмати ошиб кетганидан сўнг Тошкент уй бозорида нарх ошиши тўхтади. Март ойи ҳолатига кўра, пойтахтда 1 кв. м уй майдонининг ўртача нархи 788 долларни ташкил қилган. Бу февраль ойи кўрсаткичларига нисбатан (790 доллар) бироз камроқдир. Панелли турдаги уйларда хонадонлар нархи ўзгармаган ва ўтган ой кўрсаткичларида (753 доллар) қолган, ғишт иморатлардаги уйларнинг нархи эса 1 фоизга тушиб, 837-831 долларни ташкил қилган.

Credo Max Estimation номли ширкат томонидан ўтказилган мониторинггга кўра, пойтахтда уй нархининг ўзгариши ойига ўртача -3, +2 фоизни ташкил қилмоқда. Аслида арзонлашгандек кўринаётган уй нархи амалда ўзгргани йўқ, аксинча, хорижий валютанинг сўмга нисбатан қиймати ошгани ва инфляция туфайли қиймат пасайгандек кўринмоқда.